Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  97 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Андижон"нинг Туркия йиғинидаги рақиблари билан танишинг News

"Андижон"нинг Туркия йиғинидаги рақиблари билан танишинг

Айни пайтда қишки таътилда бўлган “Андижон” 2024 йилги мавсум учун тайёргарлик режаларини ишлаб чиқмоқда.

Янги чемпионатга ҳозирлик кўриш жараёнида хориж йиғини жуда муҳим аҳамият касб этади ва шунга биноан “Бургутлар” бу сафар ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши режалаштирилган. 


Жумладан, 24 январдан 14 февралгача ташкиллаштириладиган Туркия йиғини мобайнида "бургутлар" 7 та халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши кўзда тутилган. Эътиборлиси, жамоанинг спарринг-рақиблар сифатида кучли клубларга қарши майдонга тушиши албатта қувонарли. Ҳозирга қадар “Андижон”нинг Анталия йиғинидаги 3 та рақиби маълум бўлди.


1 февраль. ЦСКА (Россия) – “Андижон”


Кучли ва номдор рақиб. Кўплаб совринларни ютган ЦСКАга ортиқча таъриф шарт эмас. Россия премьер-лигасида қишки танаффус бошланган. “Армиячилар” мусобақа жадвалида 28 очко билан ҳозирча 8-ўринда. Владимир Федотов бош мураббийлик қилаётган жамоа сафида ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётганидан яхши хабардорсиз. Таниқли дарвозабон Игорь Акинфеев сардорлигидаги клубга қарши бўлажак ўйин жамоа учун ҳар томонлама фойдали бўлиши шубҳасиз. Бу каби беллашувлар ҳар доим ҳам бўлавермайди.  


4 февраль. “Андижон” – “Черноморец” (Украина)


"Андижон"нинг кейинги рақиби Украина премьер-лигаси вакили ҳисобланган Одессанинг “Черноморец” клубидир.  Ҳозирда Украина чемпионатида ҳам қишки танаффус юзага келган. “Черноморец” 10 декабрь куни 17-тур доирасида “Колос”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, очколарини 22 тага етказди ва 8-ўринга кўтарилди. Кейинги тур учрашувлари 2024 йилнинг февраль ойи охирларида давом эттирилади. Унгача эса Роман Григорчук бош мураббийлигидаги “Черноморец” клуби ҳам қишки тайёргарлик жараёнларини олиб борадилар ва Анталия йиғин доирасида “Андижон”га қарши назорат баҳсида майдонга тушишади.


12 февраль. “Андижон” – “Александрия” (Украина)


“Бургутлар”нинг навбатдаги рақиби ҳам Украина премьер-лигаси жамоасидир. Бу сафар “Александрия”га қарши назорат учрашуви ўтказилади. Бу клуб Украина чемпионатининг 11 декабр санасида 17-тури доирасида сафарда “Металлист 1925” жамоасини 0:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада 16 очко билан 11-поғонага чиқиб олди. 


“Александрия” клубини ҳозирда 42 ёшли мутахассис Руслан Ротань бошқариб бормоқда. Ўз вақтида Украина миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Руслан Петрович футболчи сифатида “Днепр”, “Славия”, “Динамо” Киев сингари клубларда тўп сурган. Ротань айни пайтда параллел равишда Украина олимпия терма жамоаси устози ҳам саналади.


“Андижон” жамоаси юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Анталияда 7 та назорат ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган ва уларнинг бўлажак 3 та рақиби ҳақида таништириб ўтдик. Маълум бўлишича, Александр Хомяков бошчилигидаги андижонликларнинг бошқа рақиблари ҳам номдор клублар бўлиши кутилмоқда. Режа бўйича Туркияда асосан кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Тез орада қолган рақиблар ҳам маълум бўлади. Бизни кузатишда давом этинг!


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика