Latest news

14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  0 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  2 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  4 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  15 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  6 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  5 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  20 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  17 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6

"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш" News

"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш"

"Андижон" сафига янги қўшилган футболчилар орасида ЦСКА клуби тарбияланувчиси, истеъдодли ҳужумчи Лука Згурский ҳам борлигини биласиз.

Россиялик футболчи фаолиятида янги саҳифа очилди ва “Андижон”да нималарга қодирлигини кўрсатмоқчи. Шу билан бирга у янги саргузаштларга ҳам тайёрланмоқда. Лука “Андижон” матбуот хизматига илк интервюси берди.


-Лука, сиз энди расман “Андижон” аъзосисиз. Янги клубда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

-Ўзимни бу ерда аъло даражада ҳис қиляпман. “Андижон”дек клубда ўйнашдан хурсандман.

-Олдин “Андижон” ҳақида нималарни эшитгансиз?

-Айтишим мумкинки, “Андижон” жамоасини яхши ва ажойиб мухлисларга эга клуб деб эшитганман.

-Лука, айтинг-чи, ЦСКА клубидаги фаолиятингиз қандай кечди?

-ЦСКАда турли хил яхши ва бунинг акси ўлароқ ёқимсиз дамлар ҳам бўлган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шу даражага етишимда мазкур жамоанинг ҳиссаси катта эканлигини таъкидлаб ўтмасам бўлмайди.

-“Андижон”га кўчиб ўтишингизда ЦСКА ва умуман у ердагиларнинг муносабати қандай бўлди?

-Мухлислар ва ўйинчиларнинг муносабати турлича бўлди. Лекин кўпчилик бу танловимни қўллаб-қувватлади.

-Сиз ҳужумчисиз. Табиийки, мухлислар сиздан кўп нарса кутишади. Ўтган йили Рубин Хебай энг яхши тўпурар бўлганди. Унинг ўрнини эгаллашга тайёрмисиз?

-Иложи борича тезроқ ўзимга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Шу билан бирга тўпурар бўлишга ва фурсати келганида ҳимоядаги шерикларимга ҳам ёрдамлашишга ҳаракат қиламан.

-Адашмасам, сиз илгари ҳам Ўзбекистонга келгансиз-а?

-Ҳа, олдин Россия У21 таркибида Ўзбекистонда – Бухоро шаҳрида бўлиб, иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушганман.

-Сиз ва Максим Сарраф ЦСКАдан “Андижон”га қўшилганинглардан сўнг “Спорт Экспресс” нашри мен билан алоқага чиқди ва бу трансферларга қизиқишди. Россиялик журналистлар ҳам бу масалада сизлар билан боғланишгандир…

-Ҳа, россиялик журналистлар бу ўтишим қандай амалга ошгани билан қизиқишди.

-Асосий мақсадингиз нима?

-Мақсад – “Андижон” таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш. Албатта, жамоа учун фойдаси тегадиган футболчи бўлишга ва кўпроқ голлар уришга, тўпурарлар пойгасига киришга ҳаракат қиламан.

-Қайси рақамни танладингиз?

-Ўзимга 51-рақамни олдим.

-“Андижон” жамоасига мослашув жараёни қандай кечяпти?

-Мослашиш жараёни зўр ўтмоқда ва бунинг учун ўйинчиларга, клуб раҳбарияти ва ходимларига миннатдорлик билдираман.

“Андижон” матбуот хизмати.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика