Latest news

08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  0 07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  1 01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  6 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  14 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  15 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  12 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  13 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81

«Андижон»нинг дастлабки йиғини якунига етди News

«Андижон»нинг дастлабки йиғини якунига етди

Tags :  Андижон
Мавсум-2016ни омадсиз ўтказган «бургутлар» олий лигани тарк этди.

Эндиликда жамоа келаси мавсумни биринчи лигада ўтказади. Бир йилнинг ўзидаёқ яна элитага қайтишни ўйлаётган «Андижон» декабрь ойида қисқа муддатлик йиғин ўтказди. Ушбу йиғин чоғида асосан маҳаллий йигитлар иштирок этганини эътироф этиш керак. Боиси асосий таркиб аъзоларининг деярли барчаси ўзларига бошқа жамоа топишга қарор қилишмоқда. Фақатгина ҳозирча Иброҳим Отахонов билан Фарҳод Бекмуротов қолган холос. Улар билан биргаликда асосан ёшлар жамоасида ўйнаган футболчилардир. Шунингдек ортда қолган мавсумни «Обод»да ўтказган андижонлик футболчи Акбар Ходжаев ҳам жамоага қайтиб келди ва йиғинда иштирок этди.  Машғулотларга мураббийлардан Виталий Легай, Расул Раҳмонов ва Қобилжон Олимжонов бошчилик қилди.

Дастлабки йиғин сўнггида мураббийлар «УзТонгХонгКо» (завод жамоаси) билан назорат учрашувини  ташкил этиб футболчиларнинг имкониятини кўздан кечириб олди. Баҳсда 3:3 ҳисоби қайд этилди.

«Андижон»: Даврон Жўрақулов, Артур Маматказин, Дилмурод Маҳмудов, Шояд Муллажонов, Акбар Ходжаев, Иброҳим Отахонов, Фарҳод Бекмуротов, Фарруҳ Мирзаев, Жаҳонгир Мақсудов, Алишер Абдувоҳидов, Аваз Олимжонов.
Захирадан тушганлар: Баракатилло Исроилов, Аҳрор Ўктамов, Аброр Комилов, Бахтиёр Қосимов, Сирожиддин Еттибоев ва бир нечта ёшлар.


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика