Latest news

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  142 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  33 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

“Андижон”ни энди ким бошқаради? News

“Андижон”ни энди ким бошқаради?

Аввал хабар берганимиздек, “Андижон” жамоаси бош мураббийи Эдгар Гесс кетма-кет омадсиз ўйинлардан сўнг ўз вазифасидан озод этилди.

Эндиликда мухлисларни навбатдаги мураббий ким бўлишлиги қизиқтирмоқда. Айни дамда олий лигада кичик танаффус юзага келган. Навбатдаги тур ўйинлари 11-12 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Демак, бунгача вақт бор. Катта эхтимол билан бўлажак баҳсгача “бургутлар”нинг янги бош мураббийи маълум бўлади. Ҳозирча “ўт ўчирувчилик” вазифасига бир нечта мутахассисларнинг номзоди кўриб чиқилаётгани ҳақида гап сўзлар янграмоқда. Хўш, улар кимлар? Қуйида шулар ҳақида сўз юритамиз.

Сергей Ковшов ёшлардан асосийга ўтадими?
Ўтган йили “Нефтчи” ёшлар жамоасини бошқарган Сергей Геннадевич фарғоналиклар билан хайрлашгач, маълум муддат ишсиз юрганди. Сўнгра уни жорий чемпионат бошланганидан сўнг “Андижон” мураббийлар штабига келиб қўшилганига гувоҳ бўлдик. Ёшлар билан ишлаш хадисини олган мураббий, Андижонда ҳам ўринбосарлар жамоасида фаолият юрита бошлади. Қаҳрамон Абдуқодировга яқиндан ёрдам бериб келаётган Ковшовни эндиликда бош жамоага мураббий бўлиб ўтиши айтилмоқда. Мураббийлик фаолияти давомида олий лига клубларида асосан иккинчи мураббий сифатида ишлаган Сергей Ковшовни айтиш мумкинки, бугунги кунда “Андижон”даги ички муҳитдан хабардор ва у жамоадаги футболчиларнинг имкониятини яхши билади. Лекин Сергей Геннадевич характери билан ҳозирги кундаги футболчиларни “ўйнатиб” юбора оладими деган савол кўндаланг турибди? Бу мутахассис “Андижон” ёшлар жамоасини бошқариб келаётганини айтиб ўтдик. Таъкидлаш лозимки, ёшлар жамоасида ўсиш кўзга ташланмаяпти. Бирор бир футболчи асосий таркибга муносиб номзод сифатида порлаб етишиб чиқмаяпти. Фарҳод Бекмуродов дейсизми? У ўтган йили исботлаб қўйганди. Шахсан бизга шундай туюлмоқда.



Нозим Муллаохунов махаллий мутахассислар орасида энг яхши номзод
Биринччи лига қатнашчиси “УзДонгЖу” жамоасини бошқариб келаётган маҳаллий мутахассис Нозим Муллаохуновнинг фаолиятида кескин бурилиш бўлиши кутилмоқда. Мураббийлик касбини энг аввало болалар футболидан бошлаган Муллаохунов самарали фаолияти орқали ишқибозларда илиқ таассурот қолдириб келган. Шу боис бўлса керак, 42 ёшли мутахассисга Андижоннинг бош жамоаси ишониб топширилиши кутилмоқда. Лекин бунгача олий лигада бош мураббий сифатида ишлаб кўрмаган мураббийга жуда қийин бўлади. Маҳаллий мухлислар яхши билса керак, Муллаохунов учун “Андижон” бегона эмас. Сабаби бу мураббий олдин ҳам ушбу жамоани ёшларини бошқарган ва медаллар учун курашадиган даражага олиб чиққан. Қолаверса маълум муддат Александр Аверьяновга ҳам яқиндан ёрдам берганини айтиш лозим. Мураббийдан янги жамоада энг аввало футболчилар билан тил топишиб, уларни руҳий ўрадан олиб чиқиб кета олиш талаб этилади. Қолаверса бизнингча таркибда ҳам айрим ўзгаришларни амалга ошириш пайти келганга ўхшайди. Шундагина Муллаохунов вилоятнинг бош жамоасини инқироздан олиб чиқиб кетиши мумкин. Мураббийнинг ўзи билан гаплашганимизда, ҳозирча бу масала расман аниқ бўлмаганини таъкидлаб, бироз кутиб туришимизни айтди.


Дилшод Андаев Андижонга келади

Мубораклик таниқли мутахассис Дилшод Андаевнинг ҳам “Андижон”га келиши кутилмоқда. Ушбу мутахассис ҳам ҳудди Муллаохунов сингари бунгача олий лигада мустақил ишлаб кўрмаган. Лекин Дилшод Боймуродович шу кунгача кўплаб иқтидорли футболчиларни тарбиялаб, уларни кашф этиб берди. Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Холмурод Холмуродов, Шохруҳ Достонов, Дурбек Камолов сингари футболчилар шулар жумласидандир. Бу йил элитада бош мураббий сифатида дебютини ўтказишга жуда яқин турган Андаевда тажриба бор. Негаки у бунгача “Машъал”да бир нечта таниқли мутахассислар ёнида юриб, маҳоратини оширди. Катта эхтимол билан келаси хафта Дилшод Андаев Андижонга келади ва клуб раҳбарлари билан музокара ўтказади.

“Андижон”ни қайси мураббий бошқарса ҳам асосийси жамоа ўз мухлисларини қолган учрашувларда қувонтириши шарт. Негаки шундай ашаддий ишқибозларга эга бўлган жамоанинг пастки ўринларда юриши ярашмайди.

Исломбек Рустамбеков.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика