Latest news

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  2 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  3 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  5 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  6 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

Андижонда ОФК дастури асосида барпо қилинган мини-футбол майдончасининг очилиш маросими бўлиб ўтди News

Андижонда ОФК дастури асосида барпо қилинган мини-футбол майдончасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

2017 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашув ўтказган эди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган ҳамда ОФК томонидан Ўзбекистонда болалар учун мўлжалланган сунъий қопламали мини-футбол майдончалари барпо этилиш учун маблағ ажратилишига келишилган эди.

Ушбу келишувга асосан Осиё футбол конфедерацияси томонидан бир қатор қурилиш компаниялари ўртасида махсус тендер ўтказилди. Тендерда спорт иншоотларини барпо қилиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Италиянинг “Limonta Sport” компанияси ғолиб чиқди. Ушбу компания Андижон ва Қўқон шаҳрида мини-футбол майдонларининг қурилиш ишларини бошлаб юборгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун 26 август куни  Андижон шаҳрида янги мини-футбол майдончасининг   очилиш тадбири бўлиб ўтди.  Унда маҳаллий ҳокимият вакиллари, футбол фахрийлари ва ЎФА мутасаддилари иштирок этди.

Маросимда сўз олган вилоят ҳокимлиги котибият мудири Шавкатбек Нишонов, вилоят футбол ассоциациаси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримовлар ёш футболчиларни ажойиб ажойиб майдончаларнинг очилиши билан табрикладилар.

Футбол майдончаларида шу куннинг ўзида 2007-2008 йилларда таваллуд топган болалар ўртасида “Мустақиллик Кубоги”  мусобақалари бошланди.  

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика