Latest news

09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  0 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  1 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  1 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  1 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  4 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1

Андижонда нима бўляпти? News

Андижонда нима бўляпти?

Сўнгги 48 соатда "бургутлар" мавзуси яна трендга чиқди. Гўёки, "Андижон" молиявий муаммолар туфайли Нукусга бора олмади.

Лекин бир ҳафта олдин бўлажак ўйин учун ("Турон"га қарши) ҳар футболчига 20 млн сўмдан мукофот пули ваъда қилган клуб бугун йўл харажатлари учун маблағ топа олмаслиги унчалик ишонарли эмас. Агар у раҳбарият қисқа муддат ичида 30 млрд.дан ошиқроқ пулини футбол учун сарфлаб юборадиган даражада саҳий бўлса, тарқатилган хабарга нисбатан шубҳа янада ортади.

Савол: унда муаммо қани?

2020 йилнинг ёзида вилоятнинг бош жамоаси банкрот бўлишига бир қадам қолди. Буни Андижон имиджи учун салбий таъсир қилишини тушунган Шуҳрат Абдураҳмонов клубни янги таъсисчига беришга қарор қилди. 

"Бургутлар"нинг ҳозирги раҳбари Журъатбек Қувватов билан келишувга эришар экан, вилоят ҳокими масъулиятнинг бир қисмини ўз бўйнига олган эди (прожектор муаммосини ҳал қилиб, молиявий ёрдам бериш).

Бироқ ҳанузгача прожектор масаласида олдинга қадам ташлангани йўқ. Шунингдек, "Андижон" раҳбарияти стадионнинг реконструкцияси ва янги база қурилиши учун миллиардлаб пул сарфласа ҳам, мазкур объектлар клубнинг ҳисобига ўтказилмаган ёки узоқ муддатли фойдаланиш учун ижарага берилмаган.

Ушбу масалаларда амалий ёрдам ололмаётган "бургутлар" раҳбарияти вилоят мутасаддиларидан ранжигани туфайли жамоани молиялаштиришни тўхтатиб, футбол майдонидан чекинмоқчи.

Водий футболи азалдан ҳокимларга боғлиқ бўлган. Наманган ва Фарғона ҳокимлари гранд клуб яратиб, Суперлигада ким ўзарга пойга ўйнаётган бир пайтда Андижон катта футболсиз қолиши мумкин. Хуллас, вазият жиддийга ўхшаяпти.

Буни ЎзПФЛ ҳам тушуниб турибди. Шу туфайли ўтган ҳафтада Бухоро ҳокими билан учрашиб, жамоага трансфер тақиқи қўйилишининг олдини олган Д. Имомхўжаев бугун Андижонда бўлиб турибди. 

Умид қиламизки, музокаралар якунида минглаб андижонлик мухлисларни хурсанд қиладиган келишувга эришилади.

мутолаа учун: "Пахтакор" билан Кримец ўртасида қандай муаммо юз берди?

Author :
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика