Latest news

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  4 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  44 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Андижонда "кесакдан олов чиқди" News

Андижонда "кесакдан олов чиқди"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган дастлабки ўйин якунланди. Унда 2021 йилдаги энг эътиборга молик натижалардан бири қайд этилди.

"Пахтакор" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди

Эътиборлиси, бу воқеа кўпчилик учун кутилмаганда содир бўлди. 19-турга қадар мусобақа жадвалида охирги бўлиб турган "Андижон" пешқадам устидан зафар қучди (Фарҳод Соҳибжоновнинг голи эвазига).

Andijan

Farkhod Sokhibjonov - 25'

Superliga. Round 19

19/09/2021, 16:00

0
:
1
Finished

Pakhtakor

45'
90'
25'  Farkhod Sokhibjonov
25'  Vasili Sovpel
51'  Bakhtiyor Qosimov
74'  Farkhod Sokhibjonov
79'  Vasili Sovpel (Abdulkhay Ismailov)
86'  Farkhod Sokhibjonov (Diyor Rahimqulov)
90'  Pavel Zabelin (Sherzod Gulomjonov)
46'  Diyor Kholmatov (Khojimat Erkinov)
46'  Azizbek Turgunbaev (Dostonbek Hamdamov)
46'  Sardor Sobirkhodjaev (Abror Ismoilov)
75'  Farrukh Sayfiev (Sharof Muhitdinov)
75'  Bojan Matic (Шерзод Темиров)

Маълумот учун, 1-даврада ушбу жамоалар ўртасида ўтган баҳсда "шерлар" 3 очколик бўлган, ўша ўйин тақдирини Шерзод Темиров томонидан урилган гол ҳал қилганди.

"Насибуллаевдан Насибуллаевгача" — "Шерлар"нинг зафарли серияси тугади

Бунда ҳам эътиборга лойиқ жиҳат бор. "Пахтакор" Суперлигада 298 кунлик танаффусдан кейин яна мағлуб бўлди (20 ўйиндан иборат серия). 

Энг қизиғи, 2020 йилнинг 25 ноябрида ўтказилган "Насаф" билан ўйинни ҳам (3:0, 24-тур) бугунги баҳсда ишлаган Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарган эди.

Шунингдек, бугун "Пахтакор"нинг 565 дақиқалик "қуруқ серияси" ҳам якунланди.

5 йил

"Бургутлар"нинг Тошкент клубига қарши охирги ғалабаси шунча муддат олдин қўлга киритилган эди. Аниқроқ айтсак, 2016 йилги мавсумнинг 16-турида водийга сафар қилган "шерлар" ортга бошлари эгик ҳолда қайтишган. Ўша ўйин тақдирини ҳам 1 та гол ҳал қилган бўлиб, Дилшод Жўраев томонидан пенальтидан урилган эди.

Шундан кейин ўтказилган 5 ўйиннинг барчаси "Пахтакор" фойдасига ҳал бўлганди (тўплар нисбати — 13:1). Маълумот учун, Фарҳод Соҳибжоновга қадар "Андижон"нинг "Пахтакор" дарвозасига урилган охирги голига Илдар Маматказин муаллифлик қилган эди (2019 йилнинг 27 августида).

Хуллас, 20 ўйиндан бери енгилмаётган "шерлар" охирги ўриндаги "бургутлар" олдида ожиз қолишди. Халқимиз бундай воқеалардан кейин шундай дейди: "Кесакдан олов чиқибди-да"

Нима деб ўйлайсиз, мавсум якунига қадар олдинда турган 7 турда бу вазифани яна қайсдир жамоа уддалай оладими?

Буюклик оддийликдан бошланади!

Author :
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика