Latest news

09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  2 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  0 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  11 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  8 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  26 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  11 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3

"Андижон"да жорий мавсум шу кунгача қанча мураббий ишлади? News

"Андижон"да жорий мавсум шу кунгача қанча мураббий ишлади?

"Андижон" жамоаси бу йил мураббий ўзгартириш бўйича барчадан ўзиб кетмоқда.

Яқинда сайтимизда жамоанинг собиқ футболчиси Расул Раҳмоновнинг клубда мураббий сифатида иш бошлагани ҳақида хабар бердик. Келинг жорий йилда шу кунгача "Андижон"да  кимлар иш бошлаганинини кўриб чиқсак.


Александр Кит "Андижон"да иш бошлади

Расмий хабар: "Андижон" Отабек Ғуломхўжаевни истеъфога чиқарди

"Андижон"да янги мураббий иш бошлади

"Андижон"да янги мураббий иш бошлади

Расман: Виктор Кумиков — "Андижон" бош мураббийи

"Андижон"да уч нафар янги мураббий иш бошлади

Суперлигага Отабек Ғуломхўжаев бошчилигида тайёрланган клуб "Турон"га қарши учрашувдан сўнг мураббийни истеъфога чиқарди. Аввалроқ асосий таркибда дарвозабонлар мураббийи сифатида Александр Кит таништирилганди. Отабек Ғуломхўжаевдан сўнг бош жамоага Ёрқин Назаров мураббийлик қила бошлади. Ушбу мутахассис атрофига Тимур Бабаханов, Олександр Норматов, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини таҳлил қилувчи Лочинбек Аҳмадалиевни жамлади. Афтидан мазкур мураббийлар штаби кўнгилдагидек фаолият олиб бораётгандек эди. Суперлига биринчи давранинг сўнгги турларига келиб жамоанинг ўйинида жонланиш борлигини нафақат биз балки, оддий мухлис ҳам пайқаганди. Айни пайтда юқоридаги мутахассисларнинг ҳеч бири клубда фаолият олиб бораётгани йўқ. Иккинчи давра стартига бир неча кун қолганда ўтган мавсумда қисқа вақт фаолият олиб борган Виктор Кумиков қайтарилди. У эса ўзи билан бирга Олег Корниенкони, ундан сўнг Анвар Абдуқодиров ва Расул Раҳмонов келди. 

Умумий ҳисобда бу йилнинг ўзида 6 нафар мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилган. Тўғриси клубнинг нима учун бундай йўл тутаётгани барчамизни ўйлантириб қўймоқда. Умид қиламизки тез орада ушбу саволга жавоб топамиз.

Абдулазиз Искандаров 

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика