"Андижон" - "Сурхон" учрашувига кириш БЕПУЛ!
01 nov 2018 11:41
News
"Андижон" - "Сурхон" учрашувига кириш БЕПУЛ!
Шубҳасиз турнинг марказий учрашуви Андижондаги «Соғлом авлод» ўйингоҳида кечади. Шу куни Суперлига йўлида курашаётган «Андижон» жамоаси бу йўлдаги принципиал рақибларидан бири бўлган Термизнинг «Сурхон» жамоасини қабул қилади.
«Андижон» ва «Сурхон» жамоалари иштирокидаги ўйинни ҳозирдан айтиш мумкинки, қизиқарли ва жангавор тарзда ўтади.
Бўлажак баҳсда табиийки «Андижон»ни фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Шундай экан жамоанинг ашаддий ишқибозларидан ҳам юқори савиядаги мухлислик талаб этилади.
Шу муносабат «Андижон» футбол клуби маъмурияти «Андижон» - «Сурхон» учрашувига мухлисларнинг киришини бепул этиб белгилади.
Шундай экан мухлисларни шанба куни «Соғлом авлод» стадионида кутамиз!
Маълумот учун, «Андижон» - «Сурхон» учрашувининг бошланиш вақти соат 15:00га белгиланган.
Comments