Latest news

13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  0 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  2 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  2 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   1 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  1 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   3 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  12 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1

«Андижон» - «Сурхон» баҳсини Равшан Эрматов бошқаради! News

«Андижон» - «Сурхон» баҳсини Равшан Эрматов бошқаради!

Хабарингиз бўлса керак, 3 сентябрь куни биринчи лига мусобақасининг 23-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Турнинг марказий ўйини Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» стадионида бўлиб ўтади.
Шу куни севимли «Андижон» жамоамиз Термизнинг «Сурхон» жамоасини қабул қилади. Мазкур муҳим ўйинни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб борадиган бўлди.
Унга қанотларда доимий ёрдамчилари бўлмиш - Абдуҳамидулло Расулов билан Жаҳонгир Саидов ассисентлик қилади. Ҳакамлар назоратчиси этиб тошкентлик Марат Исмоилов тайинланди. Ёдингизда бўлса керак, бу Равшан Эрматовнинг жорий мавсумда биринчи лигадаги иккинчи ўйини бўлади. Сабаби Осиёнинг беш карра "Энг яхши ҳаками" 3-турда "NBU-Осиё" - "Зомин" (1:3) баҳсини ҳам бошқарганди.

Маълумот учун, «Андижон» - «Сурхон» учрашуви 3 сентябрь куни соат 17:00 да бошланади. Барча ишқибозларни севимли жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун «Соғлом авлод» стадионига чорлаб қоламиз.



«Андижон» матбуот хизмати.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика