Latest news

09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  1 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5

«Андижон»: Назорат ўйинида навбатдаги ғалаба News

«Андижон»: Назорат ўйинида навбатдаги ғалаба

Tags :  Андижон
Қишнинг сўнгги кунида «Андижон» навбатдаги синов-назорат баҳсини ўтказди.

Жамоа сафарда биринчи лига вакили «Ёзёвон-лочинлари» билан беллашди. Айни дамда таркибда деярли ўттизга футболчи борлиги туфайли мураббийлар штаби ўйинчиларни икки таркибга ажратди. Биринчи таркиб Ёзёвондаги ўйинда иштирок этган бўлса, иккинчи таркиб кунига икки маҳал машғулот ўтказди. Улар билан эрталабки машғулотни Расул Раҳмонов ўтказди. Тушликдан сўнг эса бош мураббий Виталий Легайнинг ўзи бошчилик қилди.

Таркибга аввал хабар беранимиздек, дарвозабон Абдукарим Муҳамедов билан ярим ҳимоячи Шаҳзод Каримов келиб қўшилди. Яқин орада яна бир ҳужумчи келиб қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз. Сўнгги йилларни «Андижон» ёшлар жамоасида ўтказган иқтидорли футболчи Аброр Комилов вилоятимизнинг бошқа бир жамоаси «УзДонгЖу»га кўчиб ўтди.

Бугунги синов-назорат баҳсида мураббийлар яна бир бор футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечирди. «Андижон» ўйин давомида тажриба ва маҳорат бобида рақибидан бироз устунроқ кўринди. Аммо мезбонлар ҳам қаршилик кўрсатишга уринди.  Якунда Санжар Асқаралиевнинг ягона голи «бургутлар»нинг ғалабасини таъминлади.

Энди навбатдаги ўртоқлик учрашуви 2 март, пайшанба куни «Норин»га қарши бўлиб ўтади. Мазкур ўйин Андижонда, Шўрбулоқ даҳасидаги «ФИМИ» стадионида бўлиб ўтади. Баҳснинг бошланиш вақти соат 12:00га белгиланган.

28/02/2017
Назорат учрашуви.

«ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ» - «АНДИЖОН» 0:1.
Ёзёвон. «Пахтакор» стадиони.
Гол:
Санжар Асқаралиев.

«ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ»:
Баҳодир Йигиталиев
Отабек Маҳамаджонов
Жасур Саидов
Бунёд Абдуманнонов
Шаҳбоз Абдураҳмонов
Зокир Нурматов
Хайрулло Қодиров
Зоҳид Исмоилов  (С)
Адаҳам Аҳмаджонов
Бекзод Махпиралиев.

ЗАХИРА:

Жасур Тожибоев
Улуғбек Олимов
Ёқубжон Эралиев
Мақсад Ибрагимов
Ислом Назиров
Жаҳонгир Дадабоев
Даврон Холматов.


«АНДИЖОН»:
Абдукарим Мухамедов
Дилмурод Маҳмудов
Абдурасул Комилов
Акбар Ходжаев
Ойбек Нурматов
Муҳаммадюсуф Абдумажидов
Санжар Асқаралиев
Фарҳод Бекмуратов
Иброҳим Отахонов
Шаҳбоз Жумабоев
Анвар Бердиев.

ЗАХИРА:
Аҳрор Ўктамов
Шерзод Содиқжонов
Алишер Абдувоҳидов
Алишер Тўхтасинов
Шаҳзод Каримов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика