Latest news

16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  0 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  4 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

"Андижон" клуби матбуот котибининг тарқалган видеоси бўйича баёнот билан чиқди News

"Андижон" клуби матбуот котибининг тарқалган видеоси бўйича баёнот билан чиқди

Олдинроқ, "Андижон" футбол клуби матбуот котиби Туркия ҳукуматидан ёрдам сўраганди.

"Маълумки “Андижон” футбол жамоамиз қишки йиғинларнинг иккинчи босқичини Туркиянинг Анталия шахрида 14 кун давомида олиб борди. 

Йиғин давомида матбуот рахбарининг соғлиғида муаммолар бўлган ва шахардаги шифоҳонага олиб борилиб тегишли муолажалар олиб борилган.

Сафардан кайтиш чоғида матбуот раҳбари Анталиядан Истамбулга бир соатлик парвоз қилиб етиб келган. Истанбул аэропортида навбатчи шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилганда беморда қанд миқдори меъёрдан ортиб кетганлиги сабабли парвозга рухсат беришмаслигини, тегишли муолажалар қилиб қайта тахлилдан ўтказиб беморнинг холати барқарор бўлгандагина Ўзбекистонга учириб юборишларини билдиришган. Шундан сўнг клуб рахбарияти клуб матбуот раҳбари ва шифокорини Истанбулдаги шифохонада қолдиришган. Хозирда мунтазам равишда Истанбулдаги шифохона билан алоқада бўлиб вазият назорат қилиб борилмоқда, муолажалар душанба кунига қадар давом этиши ва шундан сўнг қайта таҳлил ўтказгандан сўнг Ўзбекистонга учиб келишларини маълум қилишди. Барча муолажалар ва таҳлиллар учун тўловлар клуб томонидан амалга оширилмоқда.

Клуб хар бир ходимни химоя қилади ва қадрлайди.

Р.S - клуб бўйича барча янгиликларни расмий каналимизда эълон қилингандан сўнг инобатга олишингизни, бошқа ижтимоий тармоқлар сахифаларида чиқаётган хабарларни аниқлаштиргандан кейин фикр билдиришингизни сўраб қоламиз. Ҳар қандай савол масалалар бўйича жавоб беришга доим тайёрмиз.", - дейилади клуб баёнотида.

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика