Latest news

17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  3 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  0 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  9 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   6 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4

«Андижон» легионери: «Бизда мамлакатдаги энг яхши мухлислик бор ва жуда яхши атмосферада ўйнаяпмиз» News

«Андижон» легионери: «Бизда мамлакатдаги энг яхши мухлислик бор ва жуда яхши атмосферада ўйнаяпмиз»

«Андижон» клуби мавсумни шиддатли бошлади.

Буни дастлабки учта учрашув ҳам кўрсатиб қўйди. Олдинда эса «Бургутлар»ни «Насаф»га қарши жуда муҳим ўйин кутмоқда.

Голлар уришда фаоллик кўрсаётган «Андижон» куни кеча ўз майдонида Қирғизистон U20 термасига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этди ҳамда рақибини 3:0 ҳисобида таслим қилди.

Голлардан бирига черногориялик легионер Армин Бошняк муаллифлик қилди. У бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

-Армин, Қирғизистон ёшлар терма жамоасига қарши ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

-Бу биз учун яхши даражадаги ўртоқлик ўйини бўлди. Бундай ўйинни жамоамизга катта фойдаси бўлади, деб ўйлайман. «Насаф»га қарши учрашувга тайёргарлигимизни янада кучайтирамиз.

-30 март куни «Андижон» клубини ниҳоятда муҳим ўйин кутмоқда. Сиз бўлажак учрашувдан нима кутяпсиз?

-Биз ҳар бир ўйинда қилганимиздек, доим 100 фоиз имкониятимизни ишга солиб, бор кучимизни бериб ўйнаймиз. Ҳамиша яхши натижага умид боғлаймиз.

-Умуман айтганда, «Андижон» янги мавсумни яхши бошлади. Сизнингча, бунинг асосий сабаби нимада?

Бизнинг яхши натижаларимиздаги асосий сабаби шундан иборатки, биз яхши шуғулланамиз ва тайёргарлигимиз ҳам шунга яраша. Бунга жамоа ичидаги атмосфера катта ёрдам беради. Қолаверса, янги футболчиларни танлашда ҳам анча омадли бўлдик. Яхши ўйинчилар таркибимизга қўшилишди.

-Клуб 3 та учрашувда 8 та гол урди, ўртоқлик ўйинида эса 3 та. Кўриниб турибдики, жамоа жуда тажовузкор ўйнамоқда.

-Ҳа, биз кўп гол уряпмиз. Бунинг учун айнан шунинг устида кўпроқ ишлаяпмиз. Ушбу киритилаётган голлар учун бутун жамоа олқиш олишга ҳақли. Бу бутун жамоанинг меҳнати сарамаси ўларо киритилаётган голлардир. Биз киритаётган голлар учун бутун жамоа ҳурматга лойиқ.

-Сиз чемпионатда ва ўртоқлик ўйинларида биттадан гол урдингиз. Бу борада сизда ҳам гол уришга чанқоқлик кўриняпти. «Насаф» билан беллашувда ҳам гол ура оласизми?

-Мен миллий чемпионатда ҳам, ўртоқлик учрашувларида ҳам гол ураётганимдан хурсандман. Бу йилда голлар уришга жуда ташнаман ва буни ниҳоятда хоҳлайман. Имкон қадар кўпроқ голла уриб жамоамга фойдам тегса хурсанд бўламан ва бу менинг мақсадим.

-«Бобур Арена»даги муҳит ва сизга ва жамоага қандай таъсир кўрсатяпти? Масалан, олдин тўп сурган клубларингизда шундай муҳитни кўрганмисиз?

-Бизда мамлакатдаги энг яхши мухлислик бор ва жуда яхши атмосферада ўйнаяпмиз. Кийим алмаштириш хонасида, жамоа ичида, бутун шаҳарда, умуман барчаси ажойиб ва мухлисларимизнинг ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаши ҳам сабаб бўлмоқда. Улар бизни мана шундай яхши натижаларга етаклаб келишяпти. Улар бўлмаганида бу каби ўйин кўрсата олмаган бўлардик.

-30 март оқшомида бўлиб ўтадиган учрашув олдидан мухлисларга нима дея оласиз?

-Ишқибозларимизга катта раҳмат. Уларнинг ёрдами билан яна ғалаба қозонамиз, деган умиддаман.

«Андижон» матбуот хизмати.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика