Latest news

18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  2 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  31 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0

“Андижон” лагеридан дараклар News

“Андижон” лагеридан дараклар

Tags :  Андижон
“Бургутлар”нинг пойтахтдаги йиғини давом этмоқда.

Жамоа аъзолари бунгача “Admiral” меҳмонхонасида истиқомат қилиб келаётганди. Бугун тушликдан сўнг клубимизнинг вақтинчалик қароргоҳи ўзгарди. Айни дамда “Андижон” ФК аъзолари “Оқ-тепа” клуби қароргоҳида истиқомат қилмоқда. Барча шароитларга эга бўлган ушбу база жамоамиз учун ҳар томонлама қулай бўлиши турган гап. Машғулотлар ҳам энди "Оқ-тепа" стадионида ўтади. 

Бугун жамоамиз сафида эътиборга молик ўзгаришлар юз берди. Бир неча йиллардан буён “Андижон” шарафин ҳимоя қилиб келаётган Асрор Раҳмонов билан дўстона равишда хайрлашдик. Унинг келгуси фаолиятига жамоамиз номидан омад тилаб қоламиз. Таркибга эса аввал хабар берганимиздек, Роббим Ҳасанов келиб қўшилди. Сўнгги икки йилни “Навбаҳор”да ўтказган марказий ярим ҳимоячи жорий мавсумни “Андижон”да ўтказиши аниқ бўлди. Бундан ташқари яқинда “Олмалиқ” билан хайрлашган Азамат Исроилов ҳам жамоа машғулотларига қўшилди. Мавсумлар оралиғида маълум муддат “Бухоро” йиғинида бўлган таниқли ҳимоячи Саҳоб Жўраев ҳам бугундан жамоамиз сафига қўшилди. Ҳозирча ушбу футболчиларнинг жамоамиз сафида қолиши маълум эмас. Агарда ҳар икки томон ўзаро келишувга эришса, катта эхтимол билан Исроилов ва Жўраев ҳам бу йил “Андижон”да ўйнайди. 

Дарвоқе, эртага жамоамиз иккита назорат учрашувида майдонга тушади. Режага кўра соат 11:00да “Бунёдкор” академиясига қарашли машғулот майдонида “Бухоро” билан куч синашилади. Тушликдан сўнг эса яъни, соат 14:30да “Оқ-тепа”га қарши ҳам назорат учрашуви ўтказилади. Бундан кўзланган мақсад мураббийлар айни дамда йиғинда бўлиб турган ҳар бир футболчига кўпроқ ўйнаш имкониятини бериб, уларни яна бир бор кўздан кечиришдир. 


“Андижон” ФК матбуот хизмати. 


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика