Latest news

13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   1 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  8

“Андижон ИФМИ” Қозоғистондаги халқаро турнирда News

“Андижон ИФМИ” Қозоғистондаги халқаро турнирда

Айни дамда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида болалар ўртасида халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда Андижон вилоятининг “Футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати” жамоаси ҳам бевосита иштирок этмоқда. 2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон жамоасидан ташқари Россия ва Қозоғистон давлатларидан ҳам жамоалар қатнашмоқда. 

Чемпионатда жами 12та жамоа икки гуруҳга бўлинган холда, ғолиблик учун курашмоқда. Маълумот учун “Андижон ИФМИ” жамоасига бош мураббий Шохрух Ишанов ва мураббий Лочин Гулдаев бошчилик қилмоқда. 

“Андижон ИФМИ” жамоаси ўрин олган гуруҳда “ЮКО”ФК, “Ордабаси”, “Сайрам футбол мактаби”, “БИК-академия” ҳамда “Локомотив-академия” жамоалари ўрин олган. 

Вакилларимиз турнирдаги иштирокини бошлаб юборди ва ҳозирча учта ўйин ўтказиб, шуладан иккитасида ғалаба ва битта баҳсни нурсиз дуранг билан якунлади. 

“БИК-академия” – “Андижон-ИФМИ” 0:0

“Андижон-ИФМИ” – “Сайрам-футбол мактаби” 2:1 

“Андижон-ИФМИ” – “ЮКО” ФК 2:0


“Андижон-ИФМИ” таркибида Қозоғистондаги халқаро турнирда қуйидаги футболчилар иштирок этмоқда:

Асилбек Тожиддинов, Файзулло Нурмуҳаммедов, Шохжаҳон Икромов, Абубакир Режабов, Абдусамат Ҳамиджонов, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Омад Турсуналиев, Фазлиддин Зуҳридинов, Раҳматилло Иззатуллаев, Б.Абдумамитов, Раҳматилло Каримов, Иззатилло Абдумаликов, Ўктам Абдумаликов, Р.Тўрабоев, Оятилло Нўмонов, Азизбек Усмонов, Ҳамидилло Каримов, Зайниддин Ҳамробоев.   

Эртага Шохрух Ишанов шогирдлари “Локомотив-академия” жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

21 октябрь куни эса “Ордабаси”га қарши майдонга тушади. Шу тариқа гуруҳдаги учрашувлар якунига етади. 

Айтиш лозимки, “Андижон-ИФМИ” жамоаси мазкур турнирда ўз олдига энг аввало гуруҳдан чиқиш вазифасини жорий этган.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика