Latest news

15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  0 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  8 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  13

“Андижон” ФК “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”ни юқори суръатда ўтказди News

“Андижон” ФК “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”ни юқори суръатда ўтказди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!

Шу муносабат билан юртимизда ушбу санъада болажонлар учун турли хил кўнгилочар тадбирлар ва хайрия учрашувлар ташкил этиб келинади.



Яқинда “Волонтерское движение Андижана” гуруҳи фаоллари вилоят қон қуйиш Маркази билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг бемор болалари учун 1 – июнь “Халкаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган “Соғлом келажак учун” хайрия акциясини ўтказди.

Унда “Андижон” футбол клуби аъзолари ҳам бевосита иштирок этиб, бемор болалар учун совға саломларини етказди. Бу каби эътибор табиийки болажонларни ва уларнинг ота-оналарини беҳад қувонтирмасдан қолмади.



Шунингдек куни-кеча Андижон шаҳрининг Бўстон даҳасида жойлашган “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”да 2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасида “1 июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўтказилган мусобақанинг якуний қисмига “Андижон” жамоамиз раҳбарияти ва бир қатор маҳаллий футболчилар ташриф буюриб, болажонларни турли-хил номинациялар бўйича совғалар билан тақдирлади.



Шу тариқа “Андижон” футбол клуби “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрамини юқори суръатда ўтказишга харакат қилди.



 

П.С: мустақил журналист Элмурод Эрматов фотоларидан фойдаланилди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика