Latest news

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  7 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  1 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  104 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  15 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  469 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  2 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Анда жоним қолди менинг ёхуд Бобур юртида футболимизнинг 110 йиллик тантаналари News

Анда жоним қолди менинг ёхуд Бобур юртида футболимизнинг 110 йиллик тантаналари

Хабарингиз бор, бу йил ўзбек футболи ташкил топганига 110 йил тўлди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси шонли санани муносиб нишонлаш, уни тарих саҳифаларига муҳрлаш мақсадида хайрли ишга қўлга урган эди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида қутлуғ сана муносабати билан турли тадбирларни ўтказиш режаси ишлаб чиқилганди. Йил бошидан бери саккизта минтақада ана шу байрам тадбирлари юқори савияда ўтказилди. Бугун иккинчи кундирки, ҳисоб бўйича тўққизинчи ҳудуд - Андижон вилоятида мамлакатимиз футболининг 110 йиллик тўйи кенг нишонланяпти.

Захириддин Муҳаммад Бобур киндик қони тўкилган юртда илк профессионал футбол клуби 1956 йилда "Ирмаш" номи остида ташкил этилиб, 1964 йилгача шу ном билан фаолият юритган. Турли йилларда бу жамоанинг номи "Автомилчи", "Текстилчи", "Пахтакор", "Спартак", "Наврўз"га ўзгариб, бугунги кунда "Андижон" номи остида Про-лига чемпионатимизда иштирок этиб келяпти. Ўтган давр мобайнида Андижон заминидан таниқли, терма жамоага номзод футболчилар етишиб чиққан.




Андижондаги тадбирлар Шўрбулоқдаги вилоят футбол академиясидан бошланди. Мезбонлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги меҳмонларни нон-туз билан кутиб олишди. Футболимиз афсоналари Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, шунингдек Вячеслав Томилин, Ориф Маматказин, Маҳмуд Собиров, Азамат Абдураимов, Фурқат Эсонбоев, Сергей Ковшов, Бенямин Муратов сингари фахрийларимиз ҳамда делегация таркибида Андижонга етиб келган оммавий ахборот воситалари ходимлари вилоят футбол академияси билан яқиндан танишишди. Дарвоқе, бу ерга Хорватия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионати совриндори бўлган Алёша Асанович ҳам келган. Собиқ таниқли футболчи академия тарбияланувчилари билан кечган суҳбатда уларни мотивацион сўзлари илк "сийлади". Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов болаларни давлатимиз томонидан тақдим этилаётган бу имкониятлардан максимал даражада фойдаланиб, юртига, халқига, оиласига наф келтирадиган фарзандлар бўлиб камол етишига ундади. Равшан Эрматов мураббийларга ўз устида кўпроқ ишлаб, истеъдодли ёшларни терма жамоаларга етказиб беришга чорлади.




Шундан сўнг меҳмонлар Андижон вилояти ҳокими Шуҳрабек Абдураҳмонов билан учрашдилар. Бу пайтда Шуҳратбек Қўшақбоевич Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши кутилаётган янги объектлар билан танишаётган экан. Шу боисдан ҳам вилоят ҳокими билан учрашув Шаҳрихон туманида бўлиб ўтди.


Тадбирнинг иккинчи кунида ЎФА ва АФА мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари ўзбек футболининг фахрийси, кўплаб футболчиларнинг устози, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Искандар Галиулин хонадонига ташриф буюрди. Учрашув давомида Искандар Галиулиннинг ёрқин фаолияти ва ўзбек футболига қўшган ҳиссаси эслаб ўтилди. Футбол фахрийсига эсдалик совғалари топширилди.



Шунингдек Андижон фарзанди, вилоят футболи афсонаси, бир нечта футболчиларнинг устози Муҳаммадқосим Тўхтасинов хонадонига ҳам ташриф буюрилди. Учрашув давомида Андижон футболининг ёрқин тарихи ва Муҳаммадқосим Тўхтасиновнинг вилоят футболига қўшган ҳиссаси эслаб ўтилди. Футболимиз фахрийсига эсдалик совғалари топширилди.




Камолиддин Алимов Андижон вилоятидан махсус

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика