Latest news

02:41Испания кубоги. "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги финал қайси санада ўтиши маълум  7 02:30Испания кубоги. "Барселона" ярим финалда "Атлетико"ни доғда қолдирди. Финалда "Эл класико" кўрамиз!  71 02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  123 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  3 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  4 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  5 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  47

Анчелотти тўртинчи ўйинчини "Олтин тўп"га етаклади. Шевченко, Кака, Роналду ва Бензема – ажойиб коллекция News

Анчелотти тўртинчи ўйинчини "Олтин тўп"га етаклади. Шевченко, Кака, Роналду ва Бензема – ажойиб коллекция

Барча итальяндан мамнун.

Карло Анчелотти навбатдаги муваффақиятга эришди: Бензема "Олтин тўп"ни олганидан сўнг, итальян мутахассиси қўл остида тўртта ўйинчи ушбу совринни олган илк мураббийга айланди.


Каримнинг қандай гуруҳга қўшилганини кўрайлик-чи.


2004 – Андрей Шевченко (Анчелоттида – 2001-2006, 2008-2009 йиллар)


Барчаси аср аввалида Анчелотти иккита ЧЛни қўлга киритган кучли "Милан" билан бошланди. Украиналик Шевченко "Челси"га кетишидан олдин ЧЛ (2003)ни ютди ва 2004 йилда "Олтин тўп"га муносиб кўрилди. Украиналик ўша мавсумда А Серияда 24та гол урган ҳолда тўпурар бўлди ва "Милан"га 5 йил ичида илк бор соврин ютишга ёрдам берди. Шева 2004 йилнинг августида хет-трик қайд этган ҳолда, Италия Суперкубоги ўйинида ғалаба қозонди.


Форвард "Олтин тўп" учун курашда Деку, Роналдиньо ва Анрини ортда қолдирди.



"Реал"нинг сўнгги ЧЛдаги ғалабасидан сўнг Шевченко Анчелоттига илиқ хабар юборди:


"Табриклайман, мистер. Сиздайлар ортиқ йўқ! Илк бор – 19 йил олдин Манчестерда. Чемпионлар Лигасида тўртта ғалаба, сиз тарих ёздингиз".


2007 – Кака (Анчелоттида – 2003-2009 йиллар)


Анчелотти йиллар давомида Какани жаҳон даражасидаги ўйинчига айлантирди, бразилиялик 2007 йилда Чемпионлар Лигаси қўлга киритилишида муҳим роль ўйнади. Кака ЧЛнинг ўша мавсумида катта фарқ билан тўпурар (10та гол, энг яқин таъқибчиларда 6тадан) бўлдди, уни шунингдек энг яхши ўйинчи деб топишди. "Милан" ўша йили УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧни олди.


Кака 2007 йилдаги "Олтин тўп" учун овоз беришда (444 очко) Роналду (277) ва Месси (255)ни ишончли тарзда ортда қолдирди.



Кака 2020 йилда Анчелоттини фаолиятидаги энг яхши мураббий деб атади.


"Ишлаган ҳар бир мураббийимдан нимадир ўргандим. Аммо, Карло мен учун энг яхшиси бўлди, чунки у мендан барча яхшиларини олиб чиқди.


Унинг энг қойил қолдирадиган маҳорати – футболчиларни бошқаришни билиши. Бу жуда муҳим. Албатта, у шунингдек тактика ва ўйинни тушунишда ҳам яхши, аммо асосийси – унинг ўйинчилар билан ишлашида.


Сенинг таркибингда 25 ўйинчи бор ва улардан майдонга атиги 11 нафари чиқади. Қолганлар билан нима қилиш керак? Уларнинг мотивацияни йўқотиб қўймаслиги учун нима қилиш керак? Ўйинчиларда у ҳақида доим яхши хотиралар қолган".


2014 – Криштиану Роналду (Анчелоттида 2013-2015 йиллар)


Анчелотти ва Роналду 4та соврин ютишди ва "Реал"ни биргаликда ЧЛдаги 10-ғолибликка олиб келишди (мадридликлар ушбу совринни 2002 йилдан бери қўлга киритишмаганди). Криштиану ўша Чемпионлар Лигаси мавсумида рекорд даражада (17та) гол уриб, мусобақанинг энг яхши ўйинчисига айланди. Умумий эса 47та ўйинда 51та гол урди.


Роналду 2014 йилги "Олтин тўп" учун овоз беришда (37,66% овоз) осонгина Месси (15,76%) ва Нойер (15,72%)ни ортда қолдирди. Бу португалиялик учун учинчиси бўлди, умумий эса 5та шундай соврин ҳозирда унда жамланган.



"У ақлбовар қилмас инсон, – деди Роналду Анчелотти ҳақида. – Шунчаки ҳар бир ўйинчида у билан ишлаш имконияти бўлишини хоҳлайман, сабаби у фантастик инсон ва фантастик мураббийдир. Уни жуда ҳам соғинаман, сабаби биргаликда кўплаб совринлар ютганмиз".


2022 – Карим Бензема (Анчелоттида 2013-2015, 2021 йилдан ҳозиргача)


Бу эса янги ғолиб. Кака ва Роналду каби Бензема ҳам ғалабали Чемпионлар Лигаси мавсумида тўпурар бўлди. Француз мусобақадаги 12та ўйинда 15та гол урди. Карим шунингдек Ла Лигани қўлга киритди ва у ерда 27та гол урган ҳолда, энг яхши тўпурар бўлди.


"Реал"да мавсум давомида 46та ўйинда 44та гол – мутлақ муносиб соврин.



Бензема Анчелоттини дунёдаги энг яхши мураббий деб атайди, итальян эса 34 ёшли форвард иккинчи "Олтин тўп" учун ҳам кураша олиши мумкинлигига ишонади.


"У ўтган мавсум "Челси"га қарши Чемпионлар Лигаси чорак финалнинг илк ўйинидаги танаффусда энг кўп ҳайратда қолдирди", – дейди Анчелотти. У эндигина бош билан иккита ажойиб тўп киритганди, аммо кийим алмаштириш хонасига жуда ҳам жаҳли чиққан ҳолда кириб келди. Бунинг сабаби нима эканлигини тушуна олмадим, у эса менга айтди: "Вазиятни бой бердим, аммо хотиржам бўлинг, яна битта гол ураман". Ва у буни қилди! Майдонга қайтди ва Мендини хафа қилди. Бу унинг характери ва фидойилиги ҳақида кўп нарсадан далолат беради.


У 34 ёшда шундай профессионализм, ишга тўғри муносабат ва камтарликка эга. Бу ажойиб. Бензема – винодек, вақт ўтиши билан яхшиланаверади. У учун жуда ҳам хурсандман. Унга иккинчи "Олтин тўп" учун ҳам курашишни тилайман. Карим – бу футбол. Бу соф ҳужумчи ва фақатгина тўпурар эмас, балки футболни ифода этувчи ўйинчи. Бундай ўйинчилар жуда кам".


Анчелотти яна 6 нафар "ОТ" ғолибларига мураббийлик қилган


12 йил давомида "Олтин тўп"ни Месси ва Роналду ўзиники қилганига қарамай, Анчелотти 10 нафар ушбу соврин эгаларига мураббийлик қилишга улгурман. Тўрттаси ҳақида гаплашдик, бу эса Карло Ота триумф бўлмаган мавсумда шуғуллантирган 6 ғолиб.


• 2006 – Фабио Каннаваро (Анчелоттида – 1996-1998 йиллар)


• 1998 – Зинедин Зидан (1999-2001)


• 1999 - Ривалдо (2002-2003)


• 1997, 2002 - Роналдо (2007-2008)


• 2005 - Роналдиньо (2008-2009)


• 2018 – Лука Модрич (2013-2015, 2021 йилдан)


Барчаси ҳам Анчелотти қўл остида ўйнаб кета олмаган, бразилиялик юлдузларда катта муаммолар бўлган. Масалан, Роналдиньо "Милан"даги илк мавсумида кўп вақтини кечаларга сарфлаган, бу эса Карлога ёқмаган ва бразилияликни захирага ўтказган.


Аммо, Рон ҳам бошқалар каби итальянга ҳурматни сақлаб қолган. "Карло Гвардиола билан дунёдаги энг буюк мураббийлардан ", – деди Роналдиньо 2017 йилда.



Каннаваро Анчелотти ҳақида нимани эслайди: "Бизда ноёб алоқа бор эди. У 1998 йилда "Парма"ни тарк этганда, барча жамоа йиғлаганди".


Бу эса Модричнинг сўзлари: "Реал"да менда ҳар бир мураббий билан ажойиб муносабатлар бўлганди. Уларнинг барчаси менга профессионал даражада ўсишга ёрдам беришган, аммо энг зўрини танлашга тўғри келса, Анчелотти вариантини тўхталардим. Бизда шу пайтга қадар ажойиб муносабатлар бўлган ва бўлади ҳам".


Анчелоттининг ўзи ҳам ўтган даврда "ОТ"нинг буюк ғолиблари билан бир жамоада ўйнашга улгурган – Паоло Росси, Гуллит, Ван Бастен ва Баджо. Умумий 21та "Олтин тўп"ни ютган 14та совриндорларни санаш мумкин. Эҳтимол, қайсидир маънода шундай тажриба итальянга юлдузлар билан ишончли муносабатларни ўрнатишга ёрдам берар.



Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика