Latest news

09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  0 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  7 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  9 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  8 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  10 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  12

Анчелотти: “Ҳеч қандай драма шарт эмас” News

Анчелотти: “Ҳеч қандай драма шарт эмас”

Ла Лига 19-турида “Хетафе”га учралган мағлубиятдан кейин “Реал” устози Карло Анчелотти ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Одатда яхши ҳимояланадиган жамоа учун гол совға қилдик.

“Реал” таътилда ортиқча бир кун ушланиб қолди. Жамоа Рождестводан олдингидек ҳолатида эмасди. Бу мағлубият биз учун огоҳлик қўнғироғи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Жамоа бугун ҳам байрам кайфиятида эди.

Ўзимни оқлашим шарт эмас. Яхши ўйнамадик ва очко йўқотдик. Кеча шогирдларимга машғулотларимиз ёқаётганини айтгандим. Ҳозирги гапларим танқид эмас, ҳеч қандай драма йўқ, ҳали ҳам етакчимиз.

Бизда бир қатор футболчилар йўқ эди, баъзилари эса бугун кўнгилдагидек ўйнамади, мисол учун Бензама. 2-таймда эса Азар нимадир қилишга ҳаракат қилди, аммо Марсело каби вазиятлар ярата олмади. Очиғи, бундай оғир ўйинларда Марсело кўпроқ ҳужумда фойда беради”, дейди италиялик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика