Анчелотти: "Биз ЕЧЛни орзу қиляпмиз. Афсуски, мавсум ҳозир тугамайди"
05 mar 2021 08:51
News
Анчелотти: "Биз ЕЧЛни орзу қиляпмиз. Афсуски, мавсум ҳозир тугамайди"
"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти АПЛ доирасида "Вест Бромвич"га қарши ўтказилган ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдирди.
"Ажойиб ҳислар. Турнир жадвалини кўриб хурсанд бўляпман.
Аммо бу ерда иккита муаммо бор. Биринчиси - мен ушбу вазият қай даражада узоқ давом этишини билмайман. Иккинчиси - афсуски мавсум бугун тугамайди.
Лекин биз жадвалдаги ўрнимиздан мамнунмиз. Ўйлайманки, мавсум бошида хеч ким 26-турдан сўнг "Эвертон"нинг ТОП-4да бўлишини тахмин қила олмасди. Биз бунга қаттиқ меҳнат орқали эришдик.
Мен йигитлар билан орзумиз - Чемпионлар лигаси ҳақида кўп гаплашаман. Уларнинг кўпи хеч қачон ушбу турнирда иштирок этмаган. Шунинг учун, биз курашамиз. Бундай имконият юзага келаётганидан хурсандмиз. Аммо ҳамма охиригача ўйнаши керак", - деди Анчелотти.
Link :
Source : BBC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments