Latest news

01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  23 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  5 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  10 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  2 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  3 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  4 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  8 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

Анчелотти "Бавария"да ишга киришди (ФОТО) News

Анчелотти "Бавария"да ишга киришди (ФОТО)

Германия чемпиони Мюнхеннинг "Бавария" клуби бугундан бошлаб янги мавсумга тайёргарлик босқичини бошлади.


Карло Анчелотти "Бавария" қароргоҳида етиб келди ва бугун мюнхенликлар бош мураббийи сифатида дастлабки матбуот анжуманида иштирок этди.

Шунингдек, Карло Анчелотти "Бавария" билан ўзининг илк машғулотини ўтказди.

Карло Анчелотти кириш сўзини немисчада бошлади. "Бавария" клубининг мураббийларга қўядиган талаби, энг аввало мураббий немис тилида гаплашишни билиши, ўрганиши шарт. Анчелотти немисчани яхшигина ўзлаштираётгани кўриниб турди. Чунки италиялик мутахассис матбуот анжуманида германиялик журналистлар билан немисча сўрашиб, кейин инглиз ва итальянча тилда ҳам савол-жавоб қилишга улгурди.

"Бавария" Европа чемпионатида иштирок этган футболчиларисиз янги мавсумга тараддудни бошлаб олди. Қолган футболчилар қисқа муддатли таътилдан сўнг жамоа йиғинига қўшилишади.

"Бавария"нинг бугунги машғулотини минглаб мухлислар ва 200дан ортиқ журналистлар бошидан охирига қадар кузатиб боришди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика