Анчелотти: "Аталанта" билан ўйин "Ливерпуль"га қарши баҳсдан қийинроқ бўлади"
29 nov 2018 13:17
News
Анчелотти: "Аталанта" билан ўйин "Ливерпуль"га қарши баҳсдан қийинроқ бўлади"
"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти "Црвена Звезда"га қарши Чемпионлар лигаси баҳсидан сўнг (3:1) ўз жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имкониятларига баҳо берди.
Неаполликлар гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Ливерпуль"га мағлуб бўлмасликлари керак. Шу билан бирга жамоани 1:2 ҳисобидаги мағлубият ҳам қониқтиради.
"Биз Англияга қўрқувсиз йўл олишимиз керак. Аммо ҳозирча "Аталанта" билан баҳс ҳақида ўйлашимиз лозим. Бергамодаги ўйин Ливерпулдагидан қийинроқ бўлади.
"Црвена Звезда"га қарши баҳсдан кўнглим тўлди. Биз бир соат тезкор ўйин намойиш этдик, аммо кейин рухий тушкунлик кузатилди. Шунга қарамай "Наполи" Чемпионлар лигасида ўз даражасини кўрсатди. Биз энг қийин гуруҳда етакчилик қиляпмиз" - дейди Анчелотти.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments