Latest news

23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  1 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  16 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  5 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  6 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  174 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2

Анчелотти: “0:2 вақтида “Сити” билан ўйиндаги каби камбэк такрорланиши ҳақида ўйлаётгандим” News

Анчелотти: “0:2 вақтида “Сити” билан ўйиндаги каби камбэк такрорланиши ҳақида ўйлаётгандим”

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида “Ливерпуль” устидан сафардаги чиройли ғалабадан кейин “Реал” устози Карло Анчелотти ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Осон бўлмади, айниқса, ўйин стартини ҳисобга олсак. Ишончни йўқотмадик ва аста-секин тўп назоратини қўлимизга олдик, ҳужумда самарали ҳаракат қилдик.

Винисиус қойилмақом ўйин кўрсатди. Биринчи баҳс яхши ўтди, иккинчисида эса курашиш ва сабр қилиш керак.

Ҳисоб 0:2 пайтида “Манчестер Сити” билан ўйиндаги каби камбэк такрорланиши ҳақида ўйлаётгандим. Шундай ҳам бўлди, фақат ундан яхшироқ. Гол уришни, хавф яратишни бошладик, ҳимояда хатосиз ўйнашга ўтдик.

Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган. “Ливерпуль” иккинчи, биз эса биринчи бўлимда омадсизликка учрадик. Кўнглим тўлди, учрашув яхши ўтди”, дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум мадридликлар сафарда “Сити”га 3:4 ҳисобида ютқазган. Уйдаги баҳсда эса Анчелотти шогирдлари 0:1 ни 73-дақиқадан кейин 3:1 га айлантириб, финалга йўл олишган ва якунда 14-маротаба ЕЧЛ ғолибига айланишганди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика