Latest news

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  14 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

Ана холос! “Сурхон” Иномов, Раҳимов ва Тожиевни ортга қайтарди News

Ана холос! “Сурхон” Иномов, Раҳимов ва Тожиевни ортга қайтарди

ПРО-Лига мусобақаси айни қизиган паллада Термизнинг “Сурхон” жамоаси барчанинг эътиборини ўзига қаратмоқда.

“А” гуруҳи қатнашчиси бўлган “Сурхон” бу йил ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйганди. Аммо жамоанинг ишлари кўнгилдагидек кечаётгани йўқ. Шу боис раҳбарият куни-кеча бош мураббийни ўзгартиришга қарор қилди. Тажрибали Игорь Шквирин ўз аризасига биноан истеъфога чиққан бўлса, унинг ўрнига жорий мавсум бошида “Сурхон”да бош мураббий Дилшод Нуралиевга яқиндан ёрдам берган Рифат Акрамхўжаев таклиф этилди. Маълумот учун Акрамхўжаев бунгача ҳам бош мураббий сифатида собиқ – “NBU-Осиё” жамоасини бошқарганди. Эндиликда у “Сурхон”ни кучлилар сафига қайтариш учун астойдил уриниб кўради.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сабаби термизликлар чемпионатнинг айни ўртасига келганида тажрибали футболчилар – Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ва Фарҳод Тожиевни ҳам ортга қайтаришга қарор қилди. Мухлисларга яхши маълумки, ушбу трио ёзги трансфер ойнасида термизликлар билан хайрлашганди. Эндиликда улар навбатдаги турдан бошлаб яна жамоага ёрдам бериш эхтимоли юқори. Шу ўринда ушбу масала бўйича ҳар кимда турли саволлар туғилиши табиий ва бунга жавобан шуни айтиш ўринлики, “Сурхон” футбол клуби Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ҳамда Фарҳод Тожиевни трансфер ойнаси чоғида футболчилар рўйхатидан чиқариб юбормаган. Акс холда уларнинг яна термизликлар сафига қайтишига хожат қолмасди.  



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика