Latest news

07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  125 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2

Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо... News

Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...

Рубен Аморим қишда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишга тайёр эди.

ESPN хабарига кўра, январда Аморим натижалардан хафсаласи пир бўлганди – жамоа саккизта ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган, у истеъфога тайёр турганди. Ҳамкасблари уни бу фикрдан қайтаришди.

Португалиялик мураббий расман раҳбариятга кетишга тайёрлиги ҳақида хабар бермаган бўлса-да, клубдаги баъзи юқори мартабали шахслар, жумладан, бош директор Омар Беррада уни қўллаб-қувватлашга ишонтирди.

Бундан ташқари, клуб эгаларидан бири Жим Рэтклифф бошчилигидаги "Юнайтед" раҳбарлари, қийинчиликларга қарамасдан, Аморим бу вазифа учун муносиб номзод эканига ишонишда давом этишди.

Манбалардан бирининг хабар беришича, январда мураббий "сезиларли даражада сочи оқарган".

Аморим "Юнайтед"ни 2024 йил ноябрдан бери бошқаради. Жамоа АПЛ турнир жадвалида 37 турдан сўнг 39 очко билан 16-ўринда бормоқда. Европа Лигаси финалида манкунианлар "Тоттенҳэм" билан тўқнаш келади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика