Latest news

19:50Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  9 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  0 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:3 (матнли трансляция)  32 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  10 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  20 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

Аморим МЮ футболчиларининг камалак ранг курткаларни кийишдан бош тортгани ҳақида гапирди News

Аморим МЮ футболчиларининг камалак ранг курткаларни кийишдан бош тортгани ҳақида гапирди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим МЮ футболчиларининг камалак рангли курткаларни кийишдан бош тортишгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўтган ҳафта Премьер лигада акция бўлиб ўтди. Унга кўра, жамоа сардорлари майдонга камалак рангли боғичда тушиб келишлари керак эди.

"Манчестер Юнайтед" футболчилари 1 декабрь куни бўлиб ўтган "Эвертон"га қарши беллашув (4:0)га "Adidas" компанияси томонидан тақдим этилган камалак ранг курткаларда тушиб келишлари зарур эди.

Бироқ манкунианликларнинг марокашлик ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи мусулмон ва диндор эканлигини айтиб ушбу курткани кийишдан бош тортади. МЮнинг қолган футболчилари Нуссаир улардан ажралиб қолиб омма эътиборига тушмаслиги учун уни қўллаб-қувватлашди ҳамда улар ҳам курткаларни кийишмади.

"Бу жамоанинг қарори, шундай бўлиши керак.

Учта нарса борки, уларни доим ҳисобга олиш даркор. Биринчидан, клуб қадриятлари. Бу клуб нимага ишониши ва нимани ҳимоя қилишига шубҳа йўқ. Ундан кейин ҳурмат қилиниши зарур бўлган дин. Бизнинг қадриятларимиз - бошқа одамларнинг фикрларини ҳурмат қилишдир.

Ва учинчиси - жамоавий нарсалардир. "Нуссаирни ёлғиз қолдирмаймиз, биз бир жамоамиз." Аксарият ўйинчилар бир нарсага ишонишади, Лекин улар бошқа йигитни кўришди ва шундай дейишди: "Келинг, бирлашамиз".

Биз бу уч нарсани доим ҳурмат қилишимиз зарур. Буни яхши уддаладик деб ўйлайман. Биз ҳаммани ҳурмат қилишимиз керак, шунингдек, биз Нуссаирнинг дини ва маданиятини ҳам ҳурмат қилишимиз зарур", - деди "Манчестер Юнайтед" устози Аморим.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика