Latest news

11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  0 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  6 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  1 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  23 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  6 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  3 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  134 00:35Погба янги клуби деярли маълум  3

Амиржон Сафаров - "Динамо"нинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси! News

Амиржон Сафаров - "Динамо"нинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси!

«Динамо»нинг яна Олий Лигага қайтиши билан якунланган 2016 йилги мавсумдан сўнг, клуб расмий сайти ўз анъанасига биноан мухлислар ўртасидаги сўровномага кўра, жамоанинг бу йилги энг яхши футболчисини аниқлади.

Клуб расмий сайтида ўтказилган, «Динамо» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси ким?» сўровномасида энг кўп овоз жамоа тўпурари Амиржон Сафаровга насиб этди. Жорий мавсумда 23 та гол уришга эришган 21 ёшли самарқандлик ҳужумчига умумий овозларнинг 43.6% фоизи, яъни 673 та овоз берилган.

Мухлислар наздига кўра, бу борада иккинчи ўрин тезкор яримҳимоячи Жонибек Кўчимовга насиб этган. Жорий йилда клубнинг энг яхши ассистенти бўлган 18 ёшли футболчи 206 овоз (13.4%) олган.

Сўровнома якунларига кўра, 3-ўринда Омаджон Тайлоқов қайд этилди. Жамоада стандарт вазиятлари устаси бўлган 25 ёшли яримҳимоячи 141 та (9.1%) овоз олган.

Шунингдек, Жасур Азимов 104 (6.7%), Бунёд Исроилов 94 (6.1%), Алишер Холиқов 76 (4.9%), Михаил Наумов 75 (4.9%), Акмал Бозоров 74 (4.8%), Алексей Николаев 55 (3.6%), Виктор Клишин 45 (2.9%) сингари футболчилар ҳам сўровномада овоз олишган. Сўровномада умумий 1543 та овоз берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилдан буён клуб матбуот хизмати томонидан сўровнома орқали аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига қуйидаги футболчилар лойиқ кўрилган:

2007 йил – Фарҳод Тожиев

2008 йил – Илёс Қурбонов

2009 йил – Баҳодир Насимов

2010 йил – Илҳом Юнусов

2011 йил – [Дэвид Ония]

2012 йил – Иван Нагаев

2013 йил – Андрей Мельничук

2014 йил – Андрей Мельничук.

2015 йил – Камолиддин Мурзоев.

2016 йил – Амиржон Сафаров.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика