Latest news

14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  1 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  0 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  3 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  3 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  16 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  3 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13

Амир Галенои: "Эрон иккинчи бўлимда тугади" News

Амир Галенои: "Эрон иккинчи бўлимда тугади"

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистон термаси майдонидаги дурангдан кейин Эрон термаси бош мураббийи Амир Галенои ҳамда футболчи Рамин Ризоян матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзбекистонни Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида қатнашаётани билан табриклайман. Кейини ўйинда уларга омад тилайман. Бу ўйин менинг назаримда жуда чиройли ва сифатли бўлди. Бизнинг футболчилар биринчи бўлимда ўйнашди, иккинчи бўлимда тугади. Ўзбекистон термаси иккинчи бўлимда иккита гол урди. Менинг ўйинчиларим иккинчи бўлимда пиёда юрди. Ўзбекистон эса ҳақиқий футбол ўйнади.

Бу ўйин зўр бўлди, голлар чиройли бўлди. Мухлислар маза қилишди. Футбол бу ҳаёт. Биринчи машқ қилишади ва кейин дарс олишади. Биз бу ўйиндан катта ҳулосалар олдик. Агар юракдан ўйналмаса натижага эришиб бўлмайди.

Рамин Ризоян: - Авваламбор, йиғилганларга салом. Ўйин жуда зўр ва чиройли бўлди. Икки жамоани бу билан табриклайман. Биринчи бўлимда Эрон зўр ўйнади, иккинчи бўлимда эса Ўзбекистон жуда зўр ўйин кўрсатди. Иккинчи бўлимда ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деган жумла ўз исботини топди. Мисол қилсак, Эрондаги ўйинда 80 минг мухлис кузатади. У ерда ҳам мухлисларнинг қўллаб-қувватлови таъсир ўтказади. Иккинчи бўлимда ўйин ритмимиз жуда тушиб кетди. Ўйлайманки, ўйиндаги ҳисоб одилона бўлди.

- Сиз иккинчи марта Эронни бошқаряпсиз. Қайси терма жамоа кучлироқ бўлган. Ҳозиргими ёки 2006-2007 йилгиси?

- Дўстимиз таъкидлагандек, мен икки марта Эронни бошқарганман. Икки жамоада ҳам жуда кучли ўйинчилар бўлган.

- Рамин, Ўзбекистон жамоаларига қарши кичик фурсат ичида кўп марта ўйнадингиз. У олдинги ўйинларда жуда сокин эди. Бугун эса жуда эмоционал ҳаракат қилди. Бунга сабаб нима?

Рамин Ризоян: - Тўғри, ўтган сафар бошқача ўйин кўрсатганман. Бугунги ўйин ритми бунга сабаб бўлди. Эрон футболчилари ҳар доим жон-жаҳди билан ҳаракат қилади. Асабийлик, эмоциялар футболнинг бир қисми. Бу нормал ҳолат.

- Кейруш 10 йил давомида Эрон терма жамоасини бошқариб кетди. Ҳозирги Эрон термасида айнан Кейрушдан қолган элементлар кўзга ташланади. Сиз ўзингизни Кейрушнинг давомчиси деб биласизми ёки алоҳида имзойингизни яратасизми?

- Мен 20 йилдан бери мураббийлик қилиб келаман. Бу каби саволлар менга унчалик қизиқ эмас. Сабаби, мен ўзим икки марта термани бошқарганман. Футболчи сифатида Осиё чемпиони ҳам бўлганман. Менинг ўйин фалсафам ҳужумкор футболга асосланади. Менинг статистикамга эътибор берсак, футболчилик пайтим мен тўпурар бўлганман ёки тўпурарликка ҳаракат қилганман. Вақт камлиги сабабли биз ҳозир бизда бор футболчилар билан олдина боришимиз керак. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Мураббий бўлганимдан сўнг футболчилар жуда сифатли ўйин кўрсатишди. Бугун ғалаба қозонганимизда яна бир рекорд қайд этиларди. Бироқ, ғалабани қўлдан чиқардик ва рекорд ўрнатилинмай қолди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика