Latest news

10:19Адриен Рабьо учун асосий даъвогар маълум  0 10:14ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси 34 нафар мураббий ва футболчини четлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Яна 53 та жарима интизом чораси ҳам қўлланилди  4 10:03Ўзбекистон ўсмирлари Франция ва Венгрияга қарши иккитадан ўйин ўтказади  1 09:48Давид де Хеа қайси чемпионатга ўтаётгани маълум  1 09:20Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги дебюти қачон бўлиши маълум  2 08:51«Барселона» Ольмо трансфери бўйича сўнгги таклифини юборди  5 08:23«Атлетико» ва «Челси» Галлаҳер трансфери борасида келишувга эришишди  1 07:50Суперлига қайтмоқда. Бугун иккинчи даврага старт берилади  2 07:00Бугун Баҳодир, Ҳасанбой ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади  12 01:45Галлас: "Челси"нинг таркиби ЕЧЛ учун курашадиган даражада эмас"  3 01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  7 00:43Элдор Шомуродов "Рома" машғулотларига қайтди  8 00:24"Бордо" янада қуйироққа "жўнатилди"  3 23:59Неймар жароҳатидан тикланиши ҳақида: "Барчасини ташлаб юборгим келади"  1 23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  2

Амин ал-Сунайни: "Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа" News

Амин ал-Сунайни: "Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа"

ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи Яман – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Яман терма жамоаси бош мураббийи Амин ал-Сунайни иштирок этди.

Бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирар экан Яман бош мураббийи қуйидагиларни таъкидлади:

“Ўйин оғир кечади. Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа. Аммо, биз ҳам ўз навбатида ўйинимизни яхшилаб боряпмиз. Сўнгги турдаги Филиппин устидан қозонилган ғалаба ҳам бу гапларнинг исботи. Биз мана шу кўтаринки ҳолатимиздан эратага ҳам тўғри фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, тушуниб турибмизки эртага бизга қийин бўлади”.

“Барчангиз Ямандаги вазиятни яхши биласиз. Мамлакат оғир кунларни бошдан кечираётганига қарамай, биз имкон қадар эътиборимизни ўйинга қаратишга уриняпмиз. Кечроқ бўлса-да илк ғалабага эришдик. Олдимизда ҳозир Ўзбекистон ҳамда Бахрайнга қарши муҳим ўйинлар кутиб турибди. Нима бўлганда ҳам қолган учрашувларда ҳам яхши ўйин намойиш қилишга ва имкон қадар яхшироқ натижа қайд этишга интиламиз”.

“Ўзбекистон терма жамоасида қайсидир футболчини алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Чунки Ўзбекистон биринчи навбатда тартибли жамоавий ўйинга эга бўлган терма жамоадир. Биз эртанги ўйинда қайсидир футболчига кўпроқ эътибор қаратмаймиз”.

“Бизнинг гуруҳ ушбу саралаш босқичидаги гуруҳлар ичида энг қийинидир. Аммо бу қуръа натижаси. Бундан нолий олмаймиз. Футбол шунақа”.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика