Latest news

15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  1 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  2 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  12 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  7 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  4 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1

Амет Мемет: "Учрашувдаги ҳакамликдан қониқмадим" News

Амет Мемет: "Учрашувдаги ҳакамликдан қониқмадим"

Бугун "Насаф" жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилиб учрашувда ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг анъанавий матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг биринчи қисмида меҳмон жамоа мураббийи Амет Мамет иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб берди.


Амет Мамет: "Менимча бугун "Насаф" жамоаси бўлиб ўтган муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг ўзининг энг чиройли ўйинларидан бирини ўтказди. Ўз ўрнида ҳақли ғалабага эришди, жамоани бугунги ғалаба билан табриклайман. Аммо мен бугун учрашувдаги ҳакамлар ишидан умуман қониқмадим. Бугунги четлатишда ҳам шунга тортадиган вазият йўқ эди, қолаверса жамоамиз заҳирасида ўйинни кучайтира оладиган ўйинчилар ҳам йўқ эди. Жамоамиз битта ўйинчи кам бўлиб қолгандан сўнг, иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Албатта Коваленкодек реферилар тажрибали ҳисобланишади, аммо бугун у гўёки бизнинг жамоамиз ўйинчиларини кўпроқ жазолагандек бўлди. "Насаф" ўйинчиларига ҳам сариқ карточка кўрсатадиган вазиятлар  кўп бўлди, лекин уларни негадир у аяди. Шундай бўлсада, ўйин жуда шиддатли бўлди, "Насаф"нинг ғалабаси билан яна бир марта табриклайман".

- Биз "Нефтчи" жамоасини ва сизни яхши мутахасис сифатида жуда ҳурмат қиламиз. Аммо бугун ўйинчиларингиз жуда қупол ўйнашди, бу вазиятларни биз Саркисян даврида кўрмаганмиз

- Сизни фикрингизга тўлиқ қўшилмайман, "Насаф" жамоаси ўйинчилари томонидан ҳам шундай қуполликлар бўлди, аммо ҳакам уларни жазоламади. Бугун "Насаф"га ғалаба керак эди улар ўз мақсадига эришдилар. Бу билан уларни яна табриклайман. Жамоамиз таркибида эса камчиликлар бор, бунинг устида ҳали ишлар олиб борамиз.


- Сиз кучли мутахасис сифатида Рўзиқул Бердиев ишларига қандай баҳо берасиз?

- Албатта Рўзиқул Бердиев жуда кучли мутахасислар билан ишлаб, етарли тажриба ортиргани кўриниб турибди. Мен шахсан бунгача бўлган ўйинларни кўриб чиқдим. Таркибда пайдо бўлган муаммолар ўтган ўйинларни керакли натижалар билан якунлашга тусқинлик қилди, албатта. Бердиев қўл остида йўқотишлар бўлмаганида катта муваффақиятга эришарди деб ўйлайман. Лекин ҳаёт давом этади, ҳозирги шаклланган жамоангизнинг келажаги порлоқ деб ҳисоблайман, жамоага қабул қилинган ўйинчилардан кўп нарса кутиш мумкин. Умумий қилиб айтганда "Насаф" жамоаси келаси мавсумда ҳам энг катта совринлар учун курашадиган жамоа бўлади. Рўзиқул Бердиевнинг ҳам келажаги порлоқ мутахасис деб ўйлайман, кўриниб турибдики у тўғри йўлдан кетмоқда.


Матбуот анжумани ҳақидаги ҳисобот "Насаф" ПФК матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика