Latest news

22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  0 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  16 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  5 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  11 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  12

Алвес гаров учун 1 млн еврони қаердан олгани маълум бўлди. Бразилиялик бу пуллар эвазига бир ишни қилиши керак News

Алвес гаров учун 1 млн еврони қаердан олгани маълум бўлди. Бразилиялик бу пуллар эвазига бир ишни қилиши керак

Дани Алвес қандай қилиб 1 миллион еврони гаровга қўйгани маълум бўлди.

Душанба куни зўрлаш сабаб 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилган "Барселона" собиқ ҳимоячиси қарор тўлиқ кучга киргунига қадар 1 млн евро миқдорида гаров пули бериб қамоқдан чиқди. Шу билан биргаликда, Алвесдан паспортини олиб қўйишди ва унга ҳар ҳафтда судга боришни шарт қилиб қўйишди.

Fiestda дастури Алвес қандай қилиб гаровни тўлай олганини маълум қилди. Манбага кўра, Данига пулни бирор инсон эмас, балки компания тақдим этган. Бу Алвеснинг ҳаёти ҳақидаги эксклюзив мақола эвазига маблағ тақдим этган Бразилия журнали бўлиб чиқди.

Қайд этилишича, Алвес собиқ рафиқаси Жоана Сансдан суратга тушишда иштирок этишни сўраган.

"Бу журнал Бразилия ва дунёда таниқли, у машҳур инсонлар ҳақида ажойиб мақолалар тайёрлайди. Улар кейинчалик ёзадиган мақолалари эвазига пул тақдим этишган. У аллақачон тайёрланмоқда", – дейилади дастурда.

Маблағ халқаро ўтказма сабаб бироз кечикиб тушди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика