Аллегри: "Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетсак, нима қилибди? Баъзилар унда саккиз йил ўйнамади"
29 oct 2022 17:49
News
Аллегри: "Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетсак, нима қилибди? Баъзилар унда саккиз йил ўйнамади"
Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан сўнг клуб мухлисларига таскин бермоқда.
Аллегри ҳозирда Италия чемпиони даражасида ўйнаб, плей-оффга чиқиш учун катта имкониятларга эга бўлган "Милан" узоқ вақт давомида Европанинг энг нуфузли клублар ўртасидаги футбол турнирида иштирок этмаганини эслади.
"Ҳаётда бундай нарсалар учрайди. Саккиз йилдан бери Чемпионлар Лигасида умуман ўйнамаган жамоалар борлигини унутмайлик", – деди Аллегри.
Эслатиб ўтамиз, Массимилиано Аллегри аввалроқ, 2010 йилдан 2014 йилгача "Милан"га устозлик қилган.
Link :
Source : pianetamilan.it
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments