Latest news

07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  0 07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0 02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  2 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  25 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  3 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  3 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  1 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0

Алишер Усмоновнинг жияни АПЛ клуби директорлар кенгашидан ўрин олди News

Алишер Усмоновнинг жияни АПЛ клуби директорлар кенгашидан ўрин олди

Миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Сарвар Исмоилов Англиянинг «Эвертон» клуби директорлар кенгашига киритилди.

Ўзбекистонлик 26 ёшли ишбилармон "Эвертон" клуби директорлар кенгашида клуб хўжайини эронлик Фарҳод Моширининг вакили сифатида иштирок этиш билан бирга, клубнинг Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компанияси билан алоқаларини мустаҳкамлаш билан шуғулланади. 

"Эвертон" клуби директорлар кенгашига аъзо бўлиш – мен учун катта фахр. Бу катта масъулият эканлигини тушуниб турибман. Директорлар кенгаши ва клуб раҳбариятига менга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб қоламан.

Бу клубни жуда яхши кўраман. Жамоа равнақи учун янги ғояларим билан иштирок этиб, бор куч ва имкониятларимни ишга солишга тайёрман. Биз янги эрани бошлаяпмиз ва фақат олдинга қараб катта ишонч билан ҳаракат қилишда давом этамиз», - дейди Исмоилов.

Эслатиб ўтамиз, Сарвар Исмоилов 2019 йилдан буён "Эвертон" клубининг аёллар жамоаси спорт ва тижорий директори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Маълумот учун, "Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоани тарк этиб, "Реал" бош мураббийига айлангач, унинг ўрнини Рафаэль Бенитес эгаллади.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика