Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

Алишер Шоғуломов: “Шубҳасиз Гейнрих “Локомотив” учун катта йўқотиш” News

Алишер Шоғуломов: “Шубҳасиз Гейнрих “Локомотив” учун катта йўқотиш”

Бу йил ОЧЛ баҳсларида дебютини ўтказишга яқин турган Алишер Шоғуломов кеча “Ўзбекистон” меҳмонхонасида учрашиб, ундан айрим саволларга жавоб олдик.
- Йиғин яхши ўтди. Кучли жамоалар иштирок этди турнирда. Қизиқарли кечди. Таиландда футбол муҳити юқори даражада эканлигига гувоҳ бўлдик. Қолаверса халқ футболни яхши кўраркан.

- Ушбу хориж йиғинидан балки мураббийларнинг кўнгли тўлмагандир. Менимча йигитлар қониқиш хосил қилди. Лекин олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. Билмадим бунга нима етишмади? Эҳтимол омадимиз чопмагандир. Юртимизда қиш фасли бўлиб тургани учун ҳам бу йигитларнинг тайёргарлигига таъсир қилган бўлиши мумкин. Чунки бу пайтда футболчилар юқори спорт формада бўлмайди. Аниқ сабабини билмайман.

- “Локомотив”даги ишларим ёмон эмас. Жамоа Туркиядан 15 февраль тунги пайтда Тошкентга қайтиб келди. 17 февралдан тайёргарлик яна пойтахтда давом этади. Шунда мен ҳам клуб сафига бориб қўшиламан.

- Албатта Гейнрихдек ўйинчини жамоа билан хайрлашиши бу – катта йўқотиш! У билан тандем бўлиб ўйнаш мен учун жуда қулай эди. Александрдан ташқари яна бир ҳужумчи Иван Нагаев ҳам “Локомотив”ни тарк этди.

- Мураббийлар штаби йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида бир нечта янги ҳужумчиларни таклиф этган. Руслан Корян, Темурхўжа Абдухолиқов... Ундан ташқари олдинги чизиқда Марат Бикмаев ҳам бор. Табиийки бу йил ҳам рақобат ўзига яраша кучли бўлади. Ўз устимда кўпроқ ишлаб, мураббийлар ишончини оқлашга харакат қиламан.
- Бу йил жамоамиз сафида бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Лекин ўйлайманки янги келиб қўшилган футболчилар ҳам чакки эмас. Бежизга Вадим Карленович уларни таклиф этмаган. Янги келганлардан Санжар Шоаҳмедовни алоҳида айтиб ўтишни истардим. Омадли трансфер бўлди, менимча. Ундан ташқари яна бир қатор иқтидорли ўйинчилар келди. Қозоғистоннинг “Астана” клубидан ҳам легионер таклиф этилган. Уни ҳам юқори савиядаги ўйинчи дея айтишди. Шунинг учун ўйлайманки бу йил жамоамиз таркиби кучсизлангани йўқ. Лекин янги таклиф этилган футболчиларнинг келажакда қандай ўйнаб кета олишини вақт кўрсатади.



- Насиб қилса бу йил чемпионлик йўлида жиддий курашамиз. Харакат қилса ҳар қандай рақибни енгиш мумкин. Бундан ташқари ОЧЛ ўйинларида ҳам муносиб иштирок этамиз.
- Шахсий мақасидим бу йил тўпурарлар рўйхатидан ўрин эгаллаш ва жамоам учун фойда келтириш.

- Ўтган йили биринчи даврани қуйи лигада ўтказганим учун спорт формамни озгина йўқотиб қўйгандим. Кейинчалик “Локомотив”га ўтгач, машғулотларда ишлаш ва ўйинлар орқали аввалги холатимга қайта бошладим. Иккинчи даврада олий лигада 5та гол урдим. Мана бу йил юқори даражада тайёргарлик кетмоқда. Насиб қилса бу йил ўткан йилгидан ҳам юқори натижа кўрсатишга харакат қиламан.

- Ўйламайманки ОЧЛда ўйнаш юртимиздаги мен каби кўплаб ёшларни орзуси. Бу йил ушбу нуфузли мусобақада мен ҳам дебютимни ўтказишга яқин турибман. Берилган имкониятдан унумли фойдаланиб қолишга харакат қиламан.

- Гуруҳдан чиқиш ўз қўлимизда. Аслини олганда ОЧЛда кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Ҳар бир рақибни хурмат қилган холда, уларни ютса бўлади. Буни уддалаймиз деган умиддаман.

- Шуҳрат ака Мақсудов биз учун ҳам мураббий ва ҳам акадек бўлиб қолганди. Бизга вақтида фақат шогирдлари сифатида эмас ўз укаси ёки фарзанди каби қарарди. Мақсудов яхги инсон. Ҳаётда ҳам кўп нарсани тушунтириб борарди. Бу тақдир. Лекин унинг ёрдамчиси Алексей Евстафеев билан унчалик яхши чиқиша олмайман. Менимча энди чақирув олмасам керак. Владимирович билан келишмовчилигимиз бор. Бу нарса олдиндан. Ўша 1994 йилдаги ўсмирлар ўртасида Мексикада ўтказилган жаҳон чемпионатидан олдин ҳам Евстафеев билан чиқиша олмагандик. Энди бу унинг фикри. Агарда кейинчалик ҳам таклиф этса, бориб вазифамни бажаришга харакат қиламан.

- Таиланддаги турнирда ҳам шундай бўлди. Билмадим балки унинг қараши бўйича ОТЖда мендан кучлироқ ҳужумчи бўлса керак. Чунки илк учрашувимизнинг биринчи бўлимидан сўнг мени ўрнимга бошқа ўйинчи майдонга тушди. Менимча бу ҳам Евстафеевнинг қарори. Мана ОТЖга Алексей Владимирович бош мураббий бўлди. Ўзи шундоқ ҳам “Нефтчи”дан бу терма жамоага номзодлар кўп эди. Бундан кейин ҳам янада кўпайса ажабланмайман. Майли бу унинг иши. Буни муҳокама қилиш биз футболчиларнинг ваколатига кирмайди. Ҳар қандай холатда ҳам Евстафеевга омад тилайман!

- Тоҳир Шамситдинов хаётда анча оғир-босиқ йигит. У ўша вазиятда рақибига атайин тазйиқ ўтказмади. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам футболчи бу даражага бориши керак эмасди деб ўйлайман. Чунки футболчининг иши шу. Айнан футбол ўйнаб пул топади. 1 йиллик дисквалификация бу раҳбариятнинг қарори. Энди Тоҳирга фақат сабр тилаймиз. Тушкунликка тушмасдан, ўз устида астойдил ишлаши керак. Машғулотларда кўпроқ шуғулланиб, спорт формасини йўқотмаслик керак деб ўйлайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика