Latest news

10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  0 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  0 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  1 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  4 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  13 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  23 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  11 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5

Алишер Никимбаев: Роппа-роса 10 йил аввал... News

Алишер Никимбаев: Роппа-роса 10 йил аввал...

Бундан 10 йил аввал ЎФФ конгресида Мираброр Усмонов ташкилотнинг янги президенти этиб сайланди. Айнан шу кундан эътиборан ўзбек футболининг янги эраси бошланди.

Мен ўзбек футболи учта даврга бўламан, булар: 1992 - 2000, 2001 - 2005 ва 2006 йилдан то бугунги кунгача. Биринчи даврни, "имкониятимиздан келиб чиқиб яшаймиз" деб номладим. Иккинчи даврда ЎФФда пул билан муаммо бўлмади. Учинчи даврда эса аввалги йилларни қўрқинчли туш каби ёдга оламиз.

Ёзганларим шунчаки қуруқ гап бўлмаслиги учун баъзи фактларни келтириб ўтаман. 2000 йил Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг бош мураббийи Рауф Инилеев Осиё чемпионати саралаш босқичидан аввал ЎФФ раҳбариятига йиғин ўтказиш таклифи билан чиққанида "ҳомий топинг, машғулот ўтказиб", берамиз деган жавобни эшитади. Яна бир мисол, миллий терма жамоамимиз Осиё Кубоги - 2000га "Нефтчи"нинг Фарғонадаги базасида тайёргарлик кўрган, боиси ундан ортиғига имконият бўлмаган.

2001 йилдан барчаси ўзгарди. Юқорига қараб чиқа бошладик. Солиштирсак, 1992 йилдан 2000 йилгача 8 маротаба ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатларининг саралаш ўйинларида иштирок этдик. Шундан иккитасида қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Осиё чемпионатларида эса гуруҳдаги сўнгги ўринни банд этдик.

Кейинги беш йиллик (2001-2005)даги натижалар кескин ўзгарди. 6та саралаш турнири, 4та қитъа чемпионати ва битта ЖЧ.

2006 йилдан ҳозирги кунга қадар 10 маротаба саралаш ўйинларида қатнашиб, максимал натижага эришилди. 10та Осиё чемпионатидан 4тасида жаҳон чемпионатига йўл олдик.

Ўсиш сезиларли даражада-а? Ундан ташқари, сўнгги ЖЧларда чорак финалга қадар етиб борганимизни такидлаб ўтиш лозим. Шунингдек, Осиё чемпионатларидаги натижаларимиз ҳам ўзгарди.
Бунга фақат пул билан эришдик деб айтиш нотўғри бўларди. Футболга бўлган қараш ҳам ўзгарди. Яна бир бор фактларни келтириб ўтамиз:

- 1992 йилдан 2000 йилга қадар ЎФФ бор йўғи бир маротабадан ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатларининг саралаш ўйинларига мезбонлик қилди.
- 2001/05да эса 4 маротаба саралаш ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтди.
- 2006 йилдан кейин эса икки маротаба футзал бўйича Осиё чемпионати ва икки маротаба ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатига мезбон бўлдик. Бу йил яна битта футзал ўртасидаги муҳим мусобақага мезбон бўламиз.
2005 йил футзал ўртасидаги Осиё чемпионатини ўтказишимиз ўша пайтда кенг томонлама қўллаб-қувватланмаган эди. Аммо 2006 йил янги раҳбар қўл остида мусобақа аъло тарзда ўтказилди.
Юқоридаги фактлардан келиб чиқиб, Мираброр Усмоновни ЎФФ йўлбошчиси сифатида яна узоқ йиллар ишлашини тилайман. Ҳали у киши билан забт этишимиз керак бўлган чўққилар кўп. ЖЧ ва Олимпиадага чиқишимизга бир қадам қолган эди. Демак, буёғига оз қолди.


Алишер Никимбаев

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика