Latest news

15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  0 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  5 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  7 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  2 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  32 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  17 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16

Алишер Никимбаев: "Олий лигада талабга жавоб берадиган футбол клублари иштирок этиши керак" News

Алишер Никимбаев: "Олий лигада талабга жавоб берадиган футбол клублари иштирок этиши керак"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Жумладан, Алишер Никимбаев Олий лигада қатнашаётган клубларнинг сони эмас, сифати муҳим эканини таъкидлар экан, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Олий лига форматини ўзгартириш ва клубларни лицензиялаш бўйича талаблар кучайтиргани мана шу сифатни таъминлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

“Мен ОФКда икки йил давомида лицензиялаш масалалари билан шуғлланганман. Лицензиялаш жараёни футболни ривожлантириш учун энг асосий инструмент. Федерациямиз раҳбарияти мана шу инструментдан фойдаланаётгани мени хурсанд қилмоқда. Авваллари лицензиялаш масаласига жиддий аҳамият қаратилмаган. Масалан, “Обод”, “Шўртан” каби клублар лицензиялаш талабларига жавоб бермайди. Лекин уларга Олий лигада иштирок этишга рухсат берилганди. Лицензиялашда асоий тамойиллардан бири клубларнинг ўз футбол мактаби, машғулот майдонлари бўлиши ҳисобланади. Лекин биз яхши биламизки, “Обод” клубининг ўз футбол мактаби йўқ.

Агар клубларни лицензиялаш бўйича саралайдиган бўлсак, балки Олий лига талабига жавоб берадиган клублар 12тадан ҳам кам қолар. Нима бўлган тақдирда ҳам, Олий лигада талабга жавоб берадиган футбол клублари иштирок этиши керак”, дейди Алишер Никимбаев.

Олий лигада талабга жавоб берадиган футбол клублари иштирок этиши керак.

Бундан ташқари, футбол мутахассиси Олий лига клубларидаги мураббийлар масаласига ҳам эътибор қаратиш кераклиги таъкидлаб ўтди. Ҳозирда миллий чемпионатимиздаги клубларнинг ярмидан кўпроғида ёш мураббийлар фаолият юритаётгани, ушбу мураббийларнинг малакасини ошириш учун Малайзия, БАА, Россия каби давлатларда ўқув семинарлари ташкил қилиш зарурлигини ҳам қўшимча қилди.

“Бирлашган Араб Амирликларида яқин уч йил ичида 3та катта мусобақа – Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатлари ва Осиё Кубоги мусобақалари бўлиб ўтади. Биздаги мураббийлар, футбол мутахассислари мана шундай катта мусобақаларга бориб иш ўрганишлари зарур. У ерда ташкилотчилик масалалари,  мусобақаларни ўтказиш, ОАВ билан ишлаш ва бошқа жиҳатларни ўз кўзлари билан кўриб, тажриба тўплаб келишса, мақсадга мувофиқ бўларди”, - дейди Алишер Никимбаев.

Бирлашган Араб Амирликларида яқин уч йил ичида 3та катта мусобақа – Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатлари ва Осиё Кубоги мусобақалари бўлиб ўтади. Биздаги мураббийлар, футбол мутахассислари мана шундай катта мусобақаларга бориб иш ўрганишлари зарур. У ерда ташкилотчилик масалалари,  мусобақаларни ўтказиш, ОАВ билан ишлаш ва бошқа жиҳатларни ўз кўзлари билан кўриб, тажриба тўплаб келишса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика