Latest news

16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  0 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  6 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  3 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  4 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  3 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  5 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  4 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  3 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  10 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  1 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1

Алишер Никимбаев: "ЎФФ олдин ҳам ўз регламентини кўп бор бузган" News

Алишер Никимбаев: "ЎФФ олдин ҳам ўз регламентини кўп бор бузган"

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ЎФФ қабул қилган қарор борасида ўз фикрларини билдирди:

"ЎФФ ўз қарори билан ўз регламентини бузаяпти деган гаплар кўпайиб кетди, эслатиб ўтмоқчиман, олдинги раҳбарият даврида ҳам регламент кўп ва хўп бузилган.

Масалан, лицензиялаш регламентига кўра олий лигада фақат лицензияга эга бўлган клублар ўйнаши мумкин. Бу қоида 2013 йилдан буён амал қилмоқда. Бундай қоида Осиё қитъаси мамлакатларининг жуда камида бор. Фақат Япония ёдимга тушмоқда. Барча қолган мамлакатлар лицензиялашдан фақат Осиё Чемпионлар лигаси учун фойдаланишади. Шу боис, масалан, Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби бир неча мавсум ОЧЛда иштирок эта олмаяпти, аммо ўз ички лигасида бемалол ўйнамоқда. Мана шу йилда БААда шундай вазият содир бўлди: "Ал-Айн" ва "Шабаб Ал-Аҳли Дубай" лицензия олишмади ва ОЧЛда қатнаша олишмайди, аммо ички чемпионатда муаммосиз иштирок этишади.

ЎФФ ўз вақтида лицензиясиз олий лигада ўйнаш мумкин эмас деган қоидани жорий қилганди. Аммо талабларни бажармаган клубларни жазолашни ўрнига барчага лицензияларни бериб юбораверди. Ўтган йил "Обод" ва "Шўртан" клублари лицензияга эга бўлишганди. Биринчисини клуб деб атаб ҳам бўлмасди, иккинчиси эса ПФЛ томонидан футболчи олдидаги қарздорлик натижасида 3 очкодан маҳрум қилинганди. Яъни ПФЛ "ўнг қўли" билан "Шўртан"ни регламентни бузгани учун жазолади, "чап қўли" билан эса лицензия берганди. Агар ЎФФ ўз регламентига қатъий амал қилганида шу йилнинг ўзида олий лигада 14та клуб бўларди", - деб ёзади Никимбаев фейсбукдаги ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Никимбаев клуб лицензиялаш ишларида анчагина тажрибали, ОФКда ишлаганида 2011-12 йилларда у айнан мана шу билан шуғулланганини эслаш кифоя.


Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика