Latest news

08:09Жалолиддин Машарипов: "Раҳмат, "кўк армия""  0 07:32"Бунёдкор" футболчиси 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди  0 07:00АПЛ. "Арсенал" иккита автогол туфайли ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди  6 06:55Лига 1. "Мец" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  56 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  12 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1

Алишер Никимбаев: "Куперни ишдан бўшатишга ҳозир ЎФАда пул йўқ" News

Алишер Никимбаев: "Куперни ишдан бўшатишга ҳозир ЎФАда пул йўқ"

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Фаластин - Ўзбекистон учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Кўпчилик мендан Фаластин билан ўйиндан кейинги фикримни сўрашди.

Натижа мен учун ёқимсиз ва кутилмаган бўлди. Эктор Куперга бошидан ишонмасдим, аммо футболчиларимиз класс туфайли бўлса ҳам ғалаба қозонишларига ишонгандим. Афсуски бу етарли бўлмади.

Энди нима қилиш керак? Бу энг қийин савол, бунга ЎФАнинг ҳозирги раҳбарияти жавоб бериши лозим. Уларга олдинги раҳбарият олиб келган мураббий қолди, у қўйилган мақсадлар, терма жамоа ўйин услубига мос келмайди.

Куперни истеъфога чиқариш учун эса катта пуллар керак бўлади. Шу ўринда янги мураббийга ҳам тўлаш учун пул топиш лозим бўлади. Мени билишимча ҳозир ЎФАда катта пуллар йўқ. Олдинги раҳбарият анчайин шохона ҳаёт кечирган ва Мираброр Усмонов қолдирган (баъзи маълумотларга кўра тахминан 2 миллион доллар) пул ва икки йил ичида ЎФА ҳисобига келиб тушган пулларни сарфлаб юборган.

Молиявий имконият туфайли Купернинг ўрнига фақат маҳаллий мураббий олиб келиниши мумкин. Барча машҳур мураббийлар терма жамоада ишлашга улгуришган. Қолганлар эса бу лавозим учун етарлича обўрга эга эмас.

Сўнгги йилларда мухлислар, журналистлар ва мутахассислар хорижлик мураббийни хоҳлашганди. Олдинги раҳбарият ҳеч қандай режасиз Куперни танлашди ва барчага шундай дейишди: Хорижлик мураббий хоҳлаганмидингиз? Олинглар.

Қатар устози Феликс Санчесни олайлик. У Қатарга Aspire академиясини ривожлантириш йўлида олиб келинганди, у ерда футболчиларга испан футболи ўргатилади. Кейин у Қатар ёшлари билан 2014 йил Осиё чемпиони бўлди. Кейинроқ олимпия терма жамоасида ишлади ва 2017 йилда Қатар бош мураббийига айланди. 2019 йил январь ойида нима бўлганини эслатишга ҳожат бўлмаса керак. Яъни Қатарнинг турли ёшдаги жамоалари бир-бирига боғлиқ. Терма жамоалар билан ишлаш тизими мана шундай йўлга қўйилиши керак.

Ўзбекистон терма жамоаларида вазият қандай? Биздаги энг асосий тўртта терма жамоадаги мураббийларнинг услуби бир хилми?, - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида. 

Rating: +135   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика