Latest news

22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  0 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  6 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  47 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  9 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0

Алишер Латипов: "Қўқон-1912" билан тенгма-тенг ўйнашга интилдик, аммо омад "Юниред" томонда бўлмади" News

Алишер Латипов: "Қўқон-1912" билан тенгма-тенг ўйнашга интилдик, аммо омад "Юниред" томонда бўлмади"

Про лига 3-тури доирасидаги "Юниред" – "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Алишер Латипов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нима ҳам дердим, "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда хатолар туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи таймда вазиятни ўзгартиришга интилдик, аммо омад биз томонда бўлмади. Гол уриш учун етарлича вазиятлар бўлганди. Рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга интилдик.

Футболчиларнинг майдондаги ҳаракатини кўриб, таҳлил қиламиз. Битта шижоатнинг ўзи билан ўйнаш етарли эмас. Бугун аксарият ўйинчилар, аниқроғи, 1-2 нафар футболчимиз кўрсатмани бажара олмади. Шу боис иккинчи таймда ўзгаришлар қилиб, вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилдик. Аммо гол уриш учун омад келмади. 

Амиржон Сафаров? У аслида ҳужумчи саналса-да, уни чап қанотда ўйнатяпмиз. Амир ҳали ўзини кўрсатишига ишонаман. Жамоамиз, таркибимиз янгилиги учун йигитларнинг бир-бирини янада яхшироқ тушуниши учун ҳам ҳали яна вақт талаб этилади. Мағлубиятга қарамай, жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман", – деди "Юниред" бош мураббийи Алишер Латипов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика