Алишер Жалилов: "Осиё кубогидан олдин бизга ҳеч ким ишонмаганди. Биз барчасини исботладик"
03 feb 13:32
News
Алишер Жалилов: "Осиё кубогидан олдин бизга ҳеч ким ишонмаганди. Биз барчасини исботладик"
- Алишер, ўйиндан кейинги фикрларингиз қандай? Иорданияга қарши баҳсда Тожикистон термасига нима бўлди? Жамоа ўзига ўхшамади...
- Бугун нима бўлганини тушуна олмадим. Бу чарчоқданми ёки бошқа сабаб, билмадим Ҳеч нима дея олмайман. Бу ўйинда битта гол урган жамоа ғалаба қозонарди.
- Тожикистон терма жамоаси бу Осиё кубогида ажойиб натижа қайд этган бўлса ҳам футболчиларнинг мағлубиятдан кейин кайфиятлари жуда тушиб кетгани кўринди. Бу жамоа финалга чиқишни қанчалик истаганини кўрсатадими?
- Албатта, биз ғалаба қозонмоқчи эдик. Лекин бугун ҳеч нарса ўхшамади. Нима бўлганини ўзимиз ҳам тушуна олмадик.
- Бутун мусобақани олиб қарасак, бу Тожикистон учун ажойиб турнир бўлди. Мусобақадаги иштирокингиздан қониқдингизми?
- Албатта. Чорак финалга чиқдик. Осиё кубогидан олдин бизга ҳеч ким ишонмаганди. Тожикистон гуруҳдан ҳам чиқа олмайди деб ўйлашганди. Биз барчасини исботладик ва чорак финалга чиқдик. Бу Тожикистон учун катта ютуқ.
- Осиё кубогида тўпланган тажриба кейинги фаолиятингизда сизга қандай ёрдам бериши мумкин?
- Мен ва терма жамоа учун Осиё кубогидаги иштирок катта тажриба берди. Ўйинларимизга қанча мухлислар келганини кўрдингиз. Биз ўзимизни муносиб тутдик деб ўйлайман.
Comments