Алишер Абдувоҳидов: "Тўпурар бўлмоқчиман"
29 jan 2020 22:24
News
Алишер Абдувоҳидов: "Тўпурар бўлмоқчиман"
- Алишер, бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?
- Бугунги баҳс "дерби" мақомига эга бўлганлиги туфайли шиддатли руҳда ўтди. Ҳар икки жамоада ҳам голли вазиятлар юзага келган бўлсада, дарвозалар дахлсиз қолди. Якуний ҳисоб 0:0, ўйин мана шундай дуранг натижа билан тугади.
- "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақаси ҳақида...
Фарғонада ҳар йили анъанавий тарзда "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказиб келинмоқда. Ташкилотчиларга, вилоят ҳокимлигига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Мазкур турнирда хорижий давлатлар клублари ҳам иштирок этаётганлиги мусобақанинг янада нуфузи ортишига хизмат қилмоқда.
- Айни дамда жами 4 та гол билан мусобақа тўпурари бўлиб турибсиз. Якунда тўпурарлар пойгасида ғолибликни қўлга киритиш ниятингиз борми?
- Албатта ҳар бир футболчи тўпурар бўлишни истайди. Мен ҳам кейинги баҳсларда голларими сонини кўпайтириб, жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Ҳа, яширмайман, якунда тўпурар бўлиш ниятим бор.
- "Нефтчи" жамоаси мазкур турнирда ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- "Нефтчи" ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келган. "Ҳоким кубоги" мусобақасида ҳам астойдил ҳаракат қилиб, ғолиб чиқмоқчимиз. Мақсадимиз битта - мусобақа бош совринини қўлга киритишдан иборат.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments