Latest news

00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  1 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  5 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  20 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  5 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  6 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  179 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0

Алиризо Фағони: "Финал ҳақида гапиришга ҳали эрта" News

Алиризо Фағони: "Финал ҳақида гапиришга ҳали эрта"

Эронлик ФИФА рефериси Алиризо Фағони жаҳон чемпионати ўйинларини бошқаришдан олам-олам таассурот олаётганини айтиб ўтди.

Бу ҳакам учун айниқса ЖЧ-2018нинг 1/8 финалидан ўрин олган Аргентина - Франция баҳси жуда муҳим бўлди. Хабарингиз бор, бунда французлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди ва эронлик ҳакам ўйинни яхши бошқарди.

Фағони журналистларнинг "Финални бошқаришга тайёрмисиз?" саволига шундай жавоб қайтарди:

"Жаҳон чемпионатида яхши ҳакамлар кўп ва финални бошқариш учун ҳаммада имконият бор. Агар мендан ФИФА финални бошқаришимни сўраса бунга албатта лаббай деб жавоб бераман. Лекин бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Мен ўйиндан ўйинга ўзимни энг яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қиляпман".

Маълумот учун, Алиризо Фағони 1978 йилда туғилган ва 2008 йилдан бери ФИФА рефериси ҳисобланади. У 2014 йил ОЧЛ финали, 2015 йил Осиё Кубоги финали, 2015 йил клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали ва 2016 йил Олимпиада ўйинлари финалини бошқарган.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика