Latest news

16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  0 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  5 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  0 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  16 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  4 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3

Алиризо Бейранванд: "Бундай имкониятни қўлдан чиқариш керак эмас" News

Алиризо Бейранванд: "Бундай имкониятни қўлдан чиқариш керак эмас"

"Персеполис" дарвозабони Алиризо Бейранванд ОЧЛ финал дастлабки учрашув олдидан интервью берди.

Маълумки, 3 ноябрь куни Японияда "Кашима Антлерс" ва "Персеполис" клублари ўртасида Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки финал баҳси бўлиб ўтади. Алиризо Бейранванд учун жорий мавсум омадли ўтмоқда. У ОЧЛда бир неча бор ўз дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

"Аҳмадризо Абедзаде ва Нассер Хежази буюк дарвозабонлар бўлишган, - дейди Бейранванд. - Мен ҳам улардан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қилганман. Мен уларга ўхшай олмайман, чунки улардек бўлиш осон эмас. Нассер Хежазининг ўғли ҳозир мен билан битта жамоада ўйнаяпти. Мен у билан яхши муносабатдаман".

"Агар Осиё чемпионлар лигасини қўлга киритсак, бу ҳам юртимиз, ҳам жамоамиз учун катта муваффақият бўлади. Бизда ажойиб жамоа бор. Биз ҳужум қилишни ҳам, ҳимояланишни ҳам биламиз. Жаҳон чемпионатидан сўнг бор эътиборимни "Персеполис"га қаратиб келяпман. Қишда эса Осиё Кубоги диққат-марказимизда бўлади".

"ОЧЛ - юқори савиядаги мусобақа, бунда барча жамоалар ғолиб чиқишни истайди. Агар ОЧЛда муваффақият қозонсак, шундан сўнг клубни тарк этиш ҳақида ўйлаб кўришим мумкин. Мен Европага йўл олишни ва катта клублардан бирида ўйнашни хоҳлайман", - дейди 26 ёшли эронлик дарвозабон.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика