Latest news

12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  0 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  26 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  21 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0

Али Абдулнаби бошқарган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган News

Али Абдулнаби бошқарган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган

Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинда баҳрайнлик Али Абдулнаби бошчилигидаги ҳакамлар ишлаши ҳақида хабар бердик.

Ушбу ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги иккита ўйинда ишлаган.

ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувида Али Абдулнаби ҳакамлик қилганди. Ўша баҳсда вакилларимиз сафарда 3:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Гонгконг учрашувида ҳам айнан шу ҳакам фаолият олиб борганди. Бу ўйинда ҳисоб очилмаганди - 0:0.

Али Абдулнаби ўзбек клублари иштирокидаги бир қатор ўйинларда ҳам ишлаган.

2010 йилги ОФК кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги "Насаф" - "Казма" учрашувида 1:2 ҳисоби қайд этилган. ОЧЛ-2012 чорак финали доирасидаги "Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед" ўйинида 3:2 ҳисобида "қалдирғочлар" ғалаба қозонишган. ОЧЛ-2013 гуруҳ босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Бейжинг Гоан" баҳсида 0:0 ҳисоби қайд этилган. Ўша йилги мусобақада бу ҳакам "Пахтакор"нинг сафарда "Ал Шабаб" билан ўйинида ҳам ишлаган. Ўшанда "шерлар" БААда 1:0 ҳисобида ғалабага эришишганди.

Ниҳоят 2016 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган "Локомотив" - "Сепахон" учрашувида "темирйўлчилар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика