Latest news

10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  0 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  0 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  7 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  4 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  4 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1

Alfraganus University: Бурачки постида 15 соат ва биз Европа Иттифоқидамиз, Левандовски юрти ҳам ортда қолди News

Alfraganus University: Бурачки постида 15 соат ва биз Европа Иттифоқидамиз, Левандовски юрти ҳам ортда қолди

Бугун сафарга чиққанимизга бир ҳафта бўлади (мақола 2 кун аввал қўйилиши керак эди). Айнан шу муддатда биз Европа Иттифоқига кириб келдик.

Самарадан Москвага келдик. Бир кун Россия пойтахтида бўлиб, Кремлни айландик. Афсуски битта ДАН ходими бизни чув туширди, соддалик қилдик. Кейин билсак қоида бузмаган эканмиз. Қўйиб юбориш учун ўзи турган нуқата олдидаги бинони санатиб, шунча берасан деди. Бино ҳам кичкина эмас, 10 қават экан, 10 000 рубль сўради. Аслида қоида бузмаган эдик, шунчаки ҳайдовчилик гувоҳонмамизни олиб қўйиб, бошқа айб топмасин деб ярмига кўнди. Кайфият бироз тушди, аммо нима ҳам қилардик, йўлда бўлиб турадиган ҳолатларга кўз юмиб бўлмайди. Ҳаммаси яхшиликка деб аэропортга йўл олдик. "Внуково"дан учинчимиз учиб келди. Отабек аканинг визалари кеч чиққанлиги учун сафимизга Москвада қўшиб олишни режа қилгандилар.

600 км масофалик йўлга чиқдик. Европа Иттифоқига кириш учун бизда Латвия ва Эстония орқали йўл бор эди. Беларусь - Польша чегараси енгил автомобиллар учун ёпиқ. Беларусь - Литва учун эса биз транзит ўта олмас эканмиз. Энг яқини Латвия ва Россия ўртасидаги "Бурачки" пости экан. Бу постнинг номини ҳеч қачон унутмасам керак. Соат 6:00да биз чегарада эдик. Олдимизда икки машина турарди, чегарачилар 30 дақиқалардан кейин уларни ўтказиб юборди, улардан кейин биз биринчи бўлдик. Навбатимизни эса роппа-роса 9 соат кутдик. Энг қизиғи шундаки, қорин жуда очган эди. Европада овқат қиламан деб олган гўшт маҳсулотимни ўткмазсликларини айтишганидан кейин, ўзимиз билан олинган воситалар ёрдамида "жиз-биз" қилдим. Фақат кулманг, буни руслар тилида "закон подлости" дейди. Ҳамма нарса аксига оладиган мақол. Овқат пишди ҳамки, чегарачилар 9 соатлик навбатимиз келганини айтишди. Ўрнимизга бировни киритиб юбориш аср хатоси бўларди. Яна 9 соат вақтимизни кутишимиз керак бўлади. Овқат сузилган тавоқлар билан машигана чиқиб биринчи "КПП"дан ўтиб, ўша ерда тамадди қилиб олдик.





Бу ерда яна 6 соат вақт кетказдик. Чегарада таъмирлаш ишлари бўлаётганлиги туфайли ҳамма ўтиш йўллари ишламаётган экан. Фура ҳайдайдиган акалар ҳафталаб шу ерда туришганини айтишди. 9 соат деганда ичкарига кирганимизни эшитган ҳамюртларимиз, "жек"ни урганимизни айтишди, бугунги кунда бунчалик тез ўтиш ҳаммага ҳам насиб қилмаётган экан. Ҳаммаси яхшиликка бўлди, барча ишларни қонун доирасида бажариб Латвия чегарасига ўтдик. У ерда ишимиз 30 дақиқадаёқ битди. Латвияга сут ва гўшт маҳсулотларини олиб кириш қонун билан таъқиқланади. Гуруч ва қуртга индашмади. Даугавпилсга етиб олишни мўлжал қилдик, аммо чегарадан ўтиб билдикки, 150 километрга яқин масофани босиб ўтиш бизга бу чарчоқдан кейин узоқлик қилади. "Booking"га кириб яқин атрофдан жой қидирдим ва кўл бўйидан ажойиб меҳмонхона топдим. 60 евролик жой яшашга арзирди. Шерикларимга, тонг отганидан кейин гаплашишимни айтдим. Эртаси кунги манзарани фақат суратда таърифлаб бераман Сизга.





Яна йўлга чиқдик. Шу ҳикояни ёзгунимгача 4300 км масофани босиб ўтибмиз. Айни пайтда Левандовскининг ресторан музейига йўл олдик. Варшавада унга атаб ясаган ўйма сувенирим бор. Балки ресторан вакиллари унга бериб қўярлар.

Йўллардаги вақтларимиз режа асосида кетяпти. Эртага кечгача Лейпциг шаҳрига етиб олишимиз ва эртаси куни "фан зона"да Нидерландия - Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйинни кўришимиз керак.


Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell



Режага ўзгартириш киритишга мажбур бўлдик. Чунки Польшани айланмасдан тарк этиш хатолигини, у ердаги манзараларни кўриб амин бўлдим. Польша жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб Беларусь каби иккинчи жаҳон урушида муҳим роль ўйнаган нуқталардан биттаси бўлган. Марказий ҳиёбонни мазза қилиб айландик. Ўзбек дўпписини, ҳиёбон ўртасида қўшиқ куйлаб турган йигитга тақдим қилдик. Бизнинг байроқ билан безатилган машинамизни кўриб қолган андижонлик ҳамюртимиз тўхташ мумкин бўлмаган ҳудудга машинасини қўйгани учун 200 $ га аъзо бўлдилар. Полиция бир зумда келиб жарима ёзиб кетди. Шундан кейин биз Левандовскининг ресторанига йўл олдик. У ерда катта экранлар қўйилган бўлиб, кошона Варшаванинг энг қиммат ресторанлари қаторида тураркан. Афсуски ўймакорларимиз томонидан ясаб берилган совғани менеджер қабул қилмади, сабаби оддий, бу ерда фақат "Лева"нинг ўзи қўлга киритган ютуқлар туриши мумкин экан. Агар ҳаммадан совға олинаверса, унда хўррандаларга жой қолмас экан.





Биз Германия томон йўлга чиқдик, йўлда бизни полиция ушлади...

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика