Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  120 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Алексей Естафеев: "Тажриба етишмаслиги ва вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик" News

Алексей Естафеев: "Тажриба етишмаслиги ва вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Машъал" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Алексей Естафеев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Кўп жиҳатларда тажриба етишмади. Аниқлик борасида, вазиятларни якунлашда қийинчиликларга дуч келаяпмиз. Мезбонлар бугун ўз вазиятларидан унумли фойдаланишди ва ғалаба қозонишди.

- Захирадан қўшилган футболчиларнинг ўйини сизни қониқтирдими?

- Захирадан ёш футболчиларни ўйинга ташладик. Тажриба етишмагани кўриниб турди. Ёш футболчиларга бўш худудларга очилишда тажриба етишмаяпти. Ҳужумда ҳам шу каби муаммоларимиз бўлди.

- Шерзод Қодиров сиз жамоага келгандан буён ўйини очилиб кетди, кетма-кет голлар ураяпти. Бу футболчини сиз кашф қила олдим деб ҳисоблайсизми?

- Мен жамоага келгандан кейин Шерзод битта ўйинда гол урди. Шундан сўнг унга кўпроқ ишонч билдирдик ва ҳозирга қадар ўзини кўрсатиб келмоқда. Албатта, машғулотлар давомида ҳужумчилар билан рақиб дарвозасини ишғол қилишлари бўйича ишлаймиз.

- Ўйиндан ташқари савол. Сизнингча, бу йилги мавсумда қайси жамоалар Суперлига йўлланмасига эга чиқади?

- Бу йилги Про-лигада ҳеч қайси жамоага осон бўлаётгани йўқ. Ҳозир 3-4 та даъвогар клублар бор, мавсум якунида бу саволга жавоб оламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика