Latest news

11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  2 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4

Александр Хомяков: "Тезкор голлар ғалабамизни таъминлади" News

Александр Хомяков: "Тезкор голлар ғалабамизни таъминлади"

"Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков "Андижон" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввало мухлисларимизни табриклайман. Тезкор гол уриб олдик. Лекин умуман олганда ўйин шиддатли кечди. Ўйин сўнггида эса рақиб устунликка эга бўлди. Йигитлар бугун ғалабани жуда ҳам исташди. Барчани табриклайман", - дейди Хомяков.

- Таркибга келган янгилар ҳақида фикрларингиз...
- Умуман олганда футболчиларнинг бари майдонда бор кучи билан ўйнади. Букаткин ҳам, Иванов ҳам бугун яхши савияда ўйин намойиш этишди. Бобохонов анча ҳаяжонланди, лекин бу барчада бўлади.

- Бундан стартни ўзингиз ҳам кутмаган бўлсангиз керак.
- Нега энди (кулади). Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Барчасини тўғри бажардик ва 6 очко қўлга киритдик.

- Ҳужумчиларнинг вазиятдан фойдалана олишмагани ҳақида фикрларингиз...
- Тўғри вазиятлар бўлди. Лекин Қўзибоев ҳам, Тўраев ҳам профессионал. Бунинг устида ишлашда давом этамиз.

- Бугун Ҳумоюн Муртазоев майдонга тушди, Наманганда Шоҳруҳ Достонов майдонга тушганди. Таркибда яна асосий таркибга кириши мумкин бўлган ёшлар борми?
- Бу футболчилардан ташқари Турсунмурод Ҳамдамов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Холмуродов Холмуродов каби футболчилар исталган вазиятда майдонга тушишга тайёрлар.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика