Latest news

07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  4 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  6 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1

"Қайсидир чизиқларни кучайтиришга уриниб кўрамиз. "Машъал"нинг салоҳияти кучли бешликка киришга етади". Александр Хомяков билан интервью News

"Қайсидир чизиқларни кучайтиришга уриниб кўрамиз. "Машъал"нинг салоҳияти кучли бешликка киришга етади". Александр Хомяков билан интервью

Муборакнинг "Машъал" жамоаси Тошкентдаги йиғинни давом эттирмоқда.

Жамоа айни пайтда кунига икки маҳалдан машғулотларни олиб боришмоқда. Кеча футболчилар "Бунёдкор" академиясида шуғулланди. Ҳусусан жамоа аъзолари дастлаб туғилган кунини нишонлаган Дониёр Усмоновни ўзгача табриклаш билан машқларга киришишди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз аксарият клублар қатори "Машъал"ҳам футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилувчи "Fitogether" техникасидан фойдаланмоқда. Биз шу ва бошқа саволлар билан машғулот олдидан жамоа бош мураббийи Александр Хомяковнинг фикрларини тингладик. 

- Александр Андреевич ортда қолган турлар давомида нима ўхшади-ю ёки аксинча сиз ўйлагандек бўлмади...

- Ҳозир бу ҳақида нимадир дейиш қийин. Ўхшамаган нарса бу ўзимизга керакли очколарни жамғара олмаганимиз. Суперлигада юзага келган танаффус фойдамизга ишлайди, деб ўйлайман. Танаффусдан олдин АГМКни мағлуб этдик ва қайсидир маънода кўтаринкилик берди. Лекин ўйинимизда мен қониқмаётган айрим деталлар бор. Айни пайтда ўша етишмаётган нарсаларни тўлдириш устида ишлаяпмиз. Тошкентдаги йиғинимиз давомида 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирганмиз. Биринчи ўртоқлик баҳсида "Сўғдиёна" билан ўйнадик. Мана шу учрашувларда ўйинимизни яхшилашни мақсад қилганмиз. Ҳужумда ва ҳимоядаги муаммоларимиз кўзга ташланяпти. Ишлашда давом этамиз. 

- Биринчи турда "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг жамоамнинг салоҳияти ҳақида ҳали тўлиқ фикр билдира олмайман, деган эдингиз. Орадан маълум вақт ўтди. Хўш, бу борадаги фикрларингиз ўзгардими?

- Яна айтаман, жамоамнинг салоҳияти юқори. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, кучли бешликка киришга салоҳиятимиз етади. Мен шунинг учун "Машъал"га келдим. Бунинг учун руҳият масаласида янада кўпроқ ишлашимиз керак. Футболчилар ўз кучига ишонишлари зарур. Бу уларнинг қўлидан келади. 

- Укеме Уильямсни "Насаф" машғулотларида кўрдик. Мазкур ҳолатга аниқлик кирита оласизми?

- Ҳозирча унга позиция топа олмаяпман. Мен кучайтиришни истайдиган чизиқлар бор. Трансферлар ойнасида легионер ва маҳаллий футболчиларни олиш қийин. Чунки легионерларимиз лимити бор. Унинг ўрнига бошқа футболчи олсак, легионерлардан бирига жавоб беришимизга тўғри келарди. Укеменинг салоҳияти ёмон эмас. Лекин биз ҳозир бошқача футбол ўйнамоқдамиз. Укеме Уильямс "Насаф"нинг услубига мос. Менимча фойда келтира олади. Яна ўйлаб кўрамиз. 

- Ёзги трансферлар ойнасида жамоада қандай ўзгаришларни кўрамиз?

- Ҳозир аниқ бирор нарса айта олмайман. Албатта клуб раҳбарияти ва селекция бўлими ишлашмоқда. Қайсидир чизиқларни кучайтиришга уриниб кўрамиз. 

- Янги технология сифатида футболимизга кириб келган, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилувчи "Fitogether" техникаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Айни пайтда бу қурилмага ўрганиш ва мослашиш жараёни кетяпти. Футболчиларнинг тезлиги, қанча частотада югираётгани, уларнинг функционал ҳолатини билишда ёрдам беради. Бунга албатта вақт керак. Ўйлайманки, бу фойдамизга хизмат қилади. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика