Latest news

13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  1 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  4 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   19 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  20 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3

Александр Хомяков: "Ўйин охирида ҳимояга ётиб олмадик. Шунчаки рақиб бизни ҳимояланишга мажбур қилди" News

Александр Хомяков: "Ўйин охирида ҳимояга ётиб олмадик. Шунчаки рақиб бизни ҳимояланишга мажбур қилди"

Coca Cola Суперлиганинг 10-тури доирасидаги ОКМК - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашди.



Ўйин ҳақида

- Албатта, хафсаламиз пир бўлди. Яна ўйиннинг охирига келиб устунликни сақлаб қола олмадик. Умуман олганда, режамиз ишлади. Ўйин охирида биз ҳимояга ётиб олмадик. Аксинча, рақиб бизни бунга мажбур қилди. Йигитларга эътирозим йўқ. Ҳамма яхши ўйнади, аммо иккинчи қаватдан голлар ўтказдик. Олдинга интилишда давом этамиз. 

- "Андижон" биринчи таймда яхши ўйнади. Иккинчи таймда эса жамоа ўйинида бироз пасайиш бўлди...

- Қайтараман, биз чарчаб қолганимиз йўқ. Шунчаки, рақиб бизни шунга мажбур қилди. Улар бор кучлари билан ҳужумга ўтишди. Менимча, айнан шунинг учун ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда ўрта блокларда ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумлар ташкил қилиш ниятида майдонга чиққандик. Шу тарзда иккита вазият яратдик. Бу имкониятлар ғалаба қозониш учун идеал даражада эди. Бироқ, ундан фойдалана олмадик. Алам қилади, албатта. Аммо, олдинга қадам ташлаш керак.

- Рубин Хебай ҳар ўйин голлар урмоқда. У ҳозир ўзининг энг оптимал формасидами?

- Ҳа, у ҳар ўйинда гол урмоқда. Хебай яна қўшиши мумкин.

- "Андижон"нинг мавсум бошидаги ўйини билан ҳозирги ўйинини таққослай оласизми? Жамоа қайси жабҳаларда ўсди?

- Ҳужумдаги муаммомиз ҳали ҳам бор. Ҳимояда эса мавсум бошида яхшироқ эдик. Яхшиланган жиҳатга келсак, ҳимоядан ҳужумга ўтиш жараёнида бироз ўсишга эришдик. Бизда яккакурашларга асосланган футбол. Қарши ҳужумга ўтиш борасида бироз ўйинимиз яхшиланди. Позицион ҳужумлар, тўпни назорат қилишда бизда муаммолар жуда кўп. Бизга тўп назорати керак, чунки ҳар доим ҳам ҳужумга ўта олмайсиз. Очиқчасига айтганда, нафас олиб олишимиз учун ҳам биpга тўп назорати керак. Қиладиган ишлар кўп. Бизда бошқа йўл йўқ. Олдинга ҳаракат қилиш лозим. 

- Рубин Хебай қайтганидан сўнг, жамоанинг ўйин услуби бироз ўзгарди. Жамоа кўплаб ҳужумлар қилмоқда, вазиятлар яратмоқда. Бу Хебай билан боғлиқми ёки бошқа сабаб борми?

- Бизда ҳужумда муаммолар бор. Кўп ҳужум қилаётганимиз ҳақидаги гапингизни хушомад деб қабул қилдим. Аслида, биз унчалик ҳам кўп ҳужум қилмаяпмиз. Муҳими фойдали ҳужум қилиш керак. Ҳозирги ҳолатда бу ҳақида бирор нарса дейишим қийин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика