Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Александр Хомяков: "Насаф"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман" News

Александр Хомяков: "Насаф"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман"

"Насаф" - "Машъал" (4:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози қатнашди.
- Ҳозир ўйин ҳақида гапиришим ҳам қийин. "Насаф"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Биз уларга қарши ҳеч нарса қила олмадик. Айниқса, ҳимоя чизиғимиз ўта тартибсиз ҳаракат қилди. Хатоларимиз устида ишлашда давом этамиз. Ҳимояда бу қадар хатоларга йўл қўйиш. Билмадим. Ҳозирча аниқ бир нарса деёлмайман.

- Жамоа жорий мавсумда шу кунгача сафар ўйинларда мағлубият нималигини билмай келётган эди...

- Биз "Насаф" кучли  жамоа эканлигини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Уларнинг қай тариқа ҳужум уюштиришини билардик ва шунга тайёр эдик. Биз яхши ҳимояландик. Аммо айрим вазиятларда, асосан якка курашларда биз уларган нисбатан ярим қадам секинроқ ҳаракат қилдик. Насаф сўнгги ҳафтада бир нечта учрашувларда майдонга чиқди ва биз улар иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан чарчаб қолишларини кутгандик. Аммо афсуски, бунинг акси бўлди. Ҳа, биз сафарда очко йиғиш борасида "Локомотив" ва "Пахтакор"дан кейинги поғонада эдик. Аммо ҳар қандай серия ҳам вақти келиб ниҳоясига етади.

- Иккинчи даврада жамоангиз сафида ўзгаришлар кузатиладими?

- Ҳа биз хужум чизиғимизни кучайтириш учун маълум ўзгаришларни амалга ошириш ниятида эдик. Бугунги  ўйиндан кейин  ҳимоя чизиғини ҳам кучайтириш ҳақида ўйлаб кўришга тўғри келади. Тўртта гол бу жуда кўп, жуда...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика